Ўзбекистонда импорт қилинган бензин учун акциз солиғини ошириш таклиф қилинмоқда

“Ўзбекнефтегаз” АИ-80, АИ-91 ва АИ-92 тоифасидаги бензин импортига акциз солиғини 5% (фоиз)дан 20% (фоиз)га оширишни таклиф қилди. Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтегаз” ёқилғи қуйиш шохобчаларида импорт қилинган АИ-92 бензинининг нархи 5000 сўм, маҳаллий АИ-91 эса – 5600 сўм.

Фото: TROLL UZ / Facebook.

“gazeta.uz” таҳририятининг ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳужжатнинг ҳақиқийлиги бўйича сўровини “Ўзбекнефтегаз” ва Энергетика вазирлиги тасдиқлаган.

Ҳужжатда айтилишича “Импорт қилинадиган хом ашё нархини пасайтириш йўли билан Республика истеъмолчиларини арзон нархларда нефть маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, ИТСВ (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан) импорт қилинадиган товарларга акциз солиғи нолга туширилиши муносабати билан ички бозорни ҳимоя қилиш чораларини кўриб чиқилмоқда”.

Шу билан бирга, Ўзбекистондаги нефтни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қувватини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтегаз” баъзи бир тайёр нефть маҳсулотларининг импортига акциз солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда. Компания фикрича, мазкур қадам мамлакатда нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.

Таклиф этилаётган ставкаларга мувофиқ, битумли жинслардан олинган нефть ва нефть маҳсулотларига акциз солиғини 5% (фоиз)дан 0% (фоиз)га тушириш режалаштирилган. Лекин, АИ-80, АИ-91, АИ-92 бензинларига акциз солиғи 5%(фоиз)дан 20% (фоиз)га оширилиши таклиф қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 майдан бошлаб Қозоғистондан экспорт қилиниётган АИ-92 маркали бензиннинг “Ўзбекнефтегаз” ёқилғи қуйиш шохобчаларида нархи 5000 сўмга тушган, маҳаллий АИ-91 маркали бензин эса апрель ойидаги пасайишдан кейин 5600 сўмдан сотилмоқда.