Туркия мухолифати Эрдўғонни йўқ қилиш учун бирлашди.

Эрдўғонга қарши Камол курашади

6 март куни Туркия мухолифати президентликка номзодини расман эълон қилди. Танишинг Туркиянинг “Олтилик иттифоқи” мухолифат альянсидан ягона номзод сифатида эълон қилинган Республика Халқ партияси раҳбари Камол Қиличдарўғли. У мамлакатда иккинчи ўринда турадиган Республика Халқ партияси раҳбари.

Эрдўғоннинг очиқ танқидчиси

Қиличдарўғли ҳукумат муҳитида узоқ вақт давомида заиф ва қулай рақиб сифатида қабул қилинганди, бироқ, сўнгги йилларда сиёсатчи қисман сайловчиларини ишончни қайтаришга муваффақ бўлди.

Зилзиладан сўнг, Киличдарўғли ҳокимиятни танқид қилишнинг ўзига хос чизиғини яратди ва қурбонларнинг кўплигини асосий сабаби деб – барча куч бир инсон қўлида жамланганлигини кўрсатди.

Туркияда февраль ойидаги зилзилалар натижасида 46 мингдан кўпроқ аҳоли, 105 минг ортиқ бино бутунлай вайрон ёки кучли, яна 225 мингдан ортиқ иншоот  ўртача ёки енгил зарар кўрди.

14 май куни парламент ва президентлик сайловларини кутаётган Эрдўғон бир йил ичида ҳаммасини тиклашга ваъда бермоқда.

Бу Эрдўғоннинг 20 йиллик ҳукмронлиги давридаги қурилиш жадаллиги. Айнан геологик плиталарни хавфли жойлашуви бўлган Нурдагида рухсат берилган 2-3 қаватли уйлар ўрнига 8 қаватли уйлар қура бошлаганлари кенг кўламли фалокат сабаби. Эслатиб ўтамиз, Эрдўғоннинг партияси аъзоси Нурдаги хокими ҳибсга олинган.

Ўн минглаб қурбонлар, бу нафақат табиий офатлар, балки узоқ муддатли коррупцион сиёсат, 2022 йил охирига келиб деярли 65% лик инфляция, диссидентларнинг таъқиб қилиниши, мухолифат оммавий ахборот воситаларининг ёпилиши – Путиннинг дўсти Эрдўғоннинг тўлиқ автократия сиймоси.

Мухолифат блоки туркларга парламент демократиясига қайтишини, мамлакатнинг иқтисодий ва халқаро сиёсатида жиддий ўзгаришларни ваъда қилмоқда.

Башорат қилиш қийин: айрим сўровлар мухолифат блокининг қўли баланд келишини кўрсатмоқда.

Бошқалар эса сайловчиларнинг 52 фоизи Эрдўғонга овоз беришга тайёрлиги, унинг “Адолат ва тараққиёт” партияси эса 41-42 фоиз овоз олишини даъво қилмоқда.

Ҳақиқатда қандай бўлишини, Туркия қайси йўлдан ва ким билан боришини вақт кўрсатади. Биз эса томоша қиламиз.