Жаҳон бозорида олтин нархини тушиб кетиши мамлакатимиз захиралар қолдиғини камайтирган.
Февраль ойи давомида халқаро захираларимиз қарийб 2 млрд долларга қисқарган ва 34,0 млрд.долларни ташкил этган.
Захираларнинг валюта қисми 1 243,1 млн долларга камайган. 1 март ҳолатига валюта кўринишидаги захираларимиз қолдиғи 10 071.1 млн доллардан иборат.
Ой охирида олтиннинг арзонлашуви захираларнинг олтин кўринишидаги қисмини 716,6 млн долларга, 22 839,8 млн долларгача қисқартирган. Олтиннинг физик ҳажми 200 минг унцияга, 12,6 млн унциягача кўпайган. Демак, февраль максимумларида ўртача ойлик ишлаб чиқариш ҳажмидан камроқ бўлган олтин сотилган бўлиши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, феврал ойида захираларимизнинг асосий қисмини ташкил қилувчи олтиннинг январдаги юқори нархлари захиралар қолдиғини ўтган даврдаги тарихий максимумгача 35 941,9 млн. долларгача кўтарганди.
Олтин нархлари февралнинг дастлабки кунларида ҳам жуда юқори бўлиб 1 960 долларгача кўтарилган. Айни дамда 1 819 долларгача арзонлаган.