Зарядлаш шохобчалари йўқлиги сабабли Тошкентдаги айрим электробуслар рейсларга чиқмаяпти. “Тошшаҳартрансхизмат” компаниясидан маълум қилишларича, айни пайтда Тошкентда 58 та электр қувватлантириш станцияси ишламоқда, яна 80таси тез орада фойдаланишга топширилади.
20 апрель куни Тошкентдаги йўналишларга катта ва катта сиғимли 169 та Ютонг электробуслари (Хитой) ва янги автобуслар чиқа бошлади. Бироқ, сўнгги ҳафтада маълум бўлишича, барча автобуслар рейсларга чиқмаяпти, кечқурун эса улар сони янада камаяди. Бу ҳақда яқинда “ко дну” телеграм-каналида эълон қилинди.
Маълумотларига кўра, автобазаларда қувват олиш шохобчалари йўқлиги сабабли улар жойлашган жойда электробуслар навбатлари ҳосил бўлмоқда.
“Тошшаҳартрансхизмат” компанияси душанба куни зарядлаш станциялари йўқлигини тан олди ва Ўзбекистон Президентининг февраль ойида пойтахтга 1000та автобус ва электробуслар сотиб олиш кўзда тутилган қарорига мувофиқ, март ойидан бошлаб электр қуввати билан таъминлаш учун дастур амалга оширилганини маълум қилди.
Бугунги кунда 8-автопаркда атиги 30та, 7-автопаркда 28та зарядлаш станцияси мавжуд. Электр автобусини тўлиқ зарядлаш тахминан 4-5 соат давом этади. Барча автотураргоҳлар ҳудудида қувватлаш шохобчалари қурилмоқда. 1-паркда жами 22та, 4да 20, 7да 28, 8да 30, 18да 18, 5-паркда 20та станция ўрнатиш режалаштирилган.
“Тез кунларда автобус парклари ҳудудида 80та зарядлаш станцияси фойдаланишга топширилади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг юқорида қайд этилган қарорига кўра, Май ойига қадар узунлиги 12 метр бўлган 700 та катта сиғимли автобуслар, жумладан, 200та катта сиғимли 18 метрли бўғинли автобуслар (гармошка), шунингдек, 300та 12 метрли электробуслар келиши керак эди. Машиналарнинг умумий қиймати 210 миллион долларни ташкил қилади.