Хитой қашшоқликни мутлақ йўқ қилди

Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, Коммунистик партия қашшоқлик устидан тўлиқ ғалаба қозонди.

Сўнгги 8 йил ичида 98,99 миллион қишлоқ аҳолиси қашшоқликдан чиқарилди, 832 та округ ва 128000 та қишлоқ камбағал энди камбағал эмас.

Хитой камбағаллари учун солиқларни қисқартириш 2020 йилда $ 15,84 миллиардга етди

Солиқ бўйича давлат маъмуриятининг маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2019 йилда тахминан 11,5 миллиард долларни ташкил қилган.

Хитой қашшоқликка қарши кенг кўламли курашни 2012 йилда бошлаган. Ҳокимиятнинг таъкидлашича, 8 йиллик узлуксиз саъй-ҳаракатлар натижасида мамлакат бутун қишлоқ камбағалларини қашшоқликдан мос равишда ҳозирги даромад даражасига олиб чиқди.

Аслида қашшоқлик нима? Қашшоқлик турли мамлакатларда турлича тушунилади. Хитойда ўртача иш ҳаққи тахминан 1000 АҚШ долларини ташкил қилади, Қўшма Штатларда бу умидсиз қашшоқлик. Японияни гапирмаса ҳам бўлади.

Масалан, Ўзбекистонда ёки Россияда 1000 доллар иш ҳаққи оладиган инсон моддий таъминланган одам ҳисобланади. Бундан ташқари, мамлакатдаги нархлар даражаси, фуқароларнинг жамғарма даражаси ҳам муҳимдир. Давлатнинг ижтимоий хизматларга харажатлари, пенсия тизими, уй-жой билан таъминлаш даражаси асосий омиллар. Қолаверса, мамлакат иқтисодиётининг ҳолати. Масалан, йўллар ва касалхоналар, мактаблар ва университетлар. Мамлакатдаги экологик вазият. Компонентларнинг барчаси жуда муҳимдир.

Хуллас, Хитой компартияси яна бир антиқа ташвиқотни бошлади.