Қирғизистонда янги тўнтариш яқинлашмоқдами?

“Қирғизистондаги давлат тўнтаришига уриниш 11 апрель куни янги Конституция лойиҳаси бўйича ўтказиладиган референдум билан боғлиқ бўлади”, дейилмоқда интернет нашрларидаги хабарларда.

“Вашингтон ва Лондон ўзларининг вакилларини ҳокимият тепасига олиб келмоқчи. Агар ўтган йилнинг кузида бўлиб ўтган воқеаларда АҚШ элчихонаси ва хусусан элчи Доналд Лу вазиятни беқарорлаштиришда асосий роль ўйнаган бўлса, энди Буюк Британия элчиси Чарлз Эдмунд Гаррет Қирғизистонда тўнтаришини режалаштирмоқда. У журналистлар, фаоллар, нодавлат ташкилотлар вакиллари билан доимий алоқа олиб бормоқда”, – деди сиёсатшунос Марс Сариев.

Маълумот ўрнида қисқача: 2012 йилда Гаррет ўша пайтдаги МИ6 (Британия разведкаси) раҳбари ўринбосари Алекс Янгеруга Лондон Олимпиадаси хавфсизлигини таъминлашда ёрдам берган. Гаррет Шимолий Македонияда элчи бўлиб ишлаган даврида (2014-2018) “жамоатчилик фикри раҳбари” сифатида Никола Груевский ҳукуматини ҳокимиятдан четлатишга муваффақ бўлиб, ғарбпараст Зоран Заевнинг сайловларда ғалабасини таъминлаган эди.

2020 йил июль ойида Гаррет АҚШ элчиси Доналд Лу кўмагида Американинг Бишкекдаги элчихонасида маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллари учун USAID, NED ва хорижий матбуот маркази (давлат департаменти) ходимлари билан ёпиқ онлайн консультациялар ташкил қилган.

2021 йил 10 январда Қирғизистонда президент сайловлари куни Гаррет сайлов участкаларини кўздан кечирган. Энди мақсад яқинлашиб келаётган 11 апрель референдумидир.

31 март куни АҚШ Давлат департаменти 2020 йил учун Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилди. Ҳисоботда “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш талабларга жавоб бермаслиги тўғрисида” хулоса берилган. Доналд Лу янги ҳукумат ушбу тенденцияни қайтариш учун чоралар кўришига умид билдирди: “Умид қиламизки, янги ҳукумат фуқаролик жамияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ва суд тизимини саъй-ҳаракатларни янада ошириш ҳамда инсон ҳуқуқларини бузувчиларни жавобгарликка тортиш бўйича амалий ишлар олиб боради”.

Авваллари элчихона томонидан Қирғизистон раҳбариятига нисбатан бундай баёнотлар берилмаган эди.

Қайд этиш лозим, Буюк Британия ва Америка Қўшма Штатларининг тузилмалари биргаликдаги “таъсир кучи” ўсди,  энди улар биргаликда мамлакатдаги жараёнларга бевосита таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқдалар.