Айтиш керак бўлган биринчи нарса: Шомуродовнинг трансфери нафақат Ўзбекистон ва Россияни ларзага келтирди. “Женоа” ўн йил ичида бирор бир футболчи учун бундай пул тўламаган. Генуяликлар анчадан бери уч-тўрт миллионга футболчи харид қилишга ўрганиб қолган эдилар. Италиянинг бошқа клубларидан – Стураро ва Лападуланинг трансферлари “Ювентус” ва “Барселона”нинг Пянич – Артур алмашинувига ўхшайди. Аммо номаълум осиёлик учун 8-9 миллион – бу жуда баланд нарх.
Клуб ўз тарихида фақатгина биргина чет эллик ҳужумчи учун кўпроқ нарх тўлаган – унинг исми Диего Милито

Элдор трансфер оқимида йўқ бўлиб кетмайди. У олмос, Генуя жамоасининг трансфер бозоридаги узоқ йиллар давомидаги энг катта ишончи. У учун тўланган нарх бунга умид беради. “Gazzetta dello Sport” аллақачон Шомуродов “Пионтек” эффектини такрорлаши мумкинлиги ҳақида ёзди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки унинг трансфер нархи Пионтекникидан икки баравар қиммат.
Келинг, Шомуродов Италияда яна нималарга дуч келишини ҳақида гаплашамиз.
“Женоа” ҳимоядан ўйнайди, ҳужумчилар ҳимояда иштирок этадилар. Элдорнинг майдонда иши кўп бўлади
“Женоа” устози Роландо Маран бурчак зарбалари вақтида ҳимояни позициялаш бўйича дипломни ёқлаган. Бундай мавзуни танлаш маълум бир характерни назарда тутади ва Маран худди шундай инсон: жуда қаттиқ бўлган мураббий минималист ҳисобланади ва қаттиққўл футболни намойиш этади.

Маран ўйинни кодлаштирмайди, лекин шунчалар соддалаштирадики, асосий ҳаракатлар ўз-ўзидан автоматлаштирилади. У паст позицион таянч ярим ҳимоячи билан ҳаракат қилади, ўйинни ҳимоядан қуради, лекин бир зумда бутун майдон бўйлаб ҳужумга ўтади. Бу нарсани у ишлаган барча клубларда кўриш мумкин эди – “Катания”, “Кьево”, “Кальяри” ва ҳозир “Женоа”да. Роландо А Серияда саккиз йилдан бери ишламоқда, шу вақт ичида у олтита схемани ўзгартирди, жамоадаги футболчиларга қараб мослашиш маҳоратини кўрсатди, футболчилар ролларни аралаштирди – аммо унинг услуби доим бир хил бўлиб қолди.
Мараннинг ҳужумчиси бахтсиз инсон. Ҳужумчилар унинг тизимида асосий ижрочи сифатида кўрилади. Майдондаги схема бир ҳужумчини яшириб бўлса ҳам, унинг жамоалари доим икки ҳужумчи билан ҳаракат қилади (худди “Катания”да 4-3-3 схемаси бўлгани каби) – иккала ҳужумчи ҳам ўйининг барча босқичларда ҳаракат қилиши лозим.
“Женоа” ҳимоядан икки йўл билан чиқади. Агар рақиб жуда қаттиқ босим уюштирмаса, Маран тўпни пастдан тез ўтказишни афзал кўради; бу ерда иккинчи ҳужумчи муҳим роль ўйнайди – у ичкаридан келаётган узатма учун чизиқлар орасида очилиши, тўпни ушлаб туриши ва ҳужумни ривожлантириши лозим. Агар босим кўпайса, Генуяликлар узоқ узатмаларга ўтадилар. Бу вазиятда асосий ҳужумчи иккинчи қаватдаги курашни ютиши ва шеригига тўпни етказиши керак. +
Тўпни ушлашда “Женоа” майдон бўйлаб харакат қилади. Агар бу натижа бермаса ва рақиб ёпилиб олса, жамоа эҳтиёткорлик билан 3-1-4-1-1 кўринишга ўтади. Якуний босқичда минимум футболчилар иштирок этадилар. Бу тизим Мараннинг асосий қоидасига амал қилади – биз тўпни қанчалик баланд қайтарсак, дарвозага шунча кам масофа қолади: “Женоа” қанотлардан ҳужумга ўтади, бу эса рақиб тўпни жарима майдончасидан қайтаришга мажбурлайди.
Тўпни йўқотилса, жамоа 5-3-2 га ўтади. Ҳимоянинг қанчалик чуқур бўлиши рақибга боғлиқ. Кучли рақибларга қарши “Женоа” тўлиқ ҳимоя чизиғига билан ҳаракатланади: ўз майдонига қайтади, узатма учун йўлларни ёпиб, дарвозадан 40 метр узоқликда тўп учун курашга киришади. Жарима зарбаси вақтида эса тўлиқ жамоа билан ҳимояланади – баъзан майдондаги барча барча ўнта футболчи жарима майдонига қайтиши лозим. Кучсизроқ жамоалар билан женоаликлар шиддатлироқ ўйнайдилар – олдинроқ босим ўтказиб, ўз дарвозаси олдида ҳам унчалар бекинмайдилар.

Аксарият ўйинларда Шомуродовга айнан биринчи вариант керак бўлади: “Женоа” Италиядаги энг кучсиз рўйхатга эга жамоа ҳисобланади. Номлар ёмон эмас, балки жуда кучли туюлиши мумкин: Кришито ва Пандев, ўтган мавсумда иккиси бирга 17та гол урган, Сапата – персонал ўйинда лиганинг энг ёқимсиз футболчиларидан бири, Заппакоста яқинда “Челси” либосида майдонга тушиб юрганди, Шене “Аякс” сафида Чемпионлар Лигасида ҳаракат қилган , Перин – ақлдан оздирувчи реакцияга эга посбон. Аммо бу йигитлар аллақачон энг юқори чўққиларини босиб ўтишган, қолаверса тез-тез жароҳат оладилар, уларнинг ўрнини босадиганлар эса улардан икки ёки уч даражага пастроқ. Ўтган мавсумда женоаликлар фақат сўнгги турда қуйи лигадан қочиб қутулишди ва янги мавсумдаги асосий мақсадлари Б серияга тушиб кетмаслик эканлигини яширмаяптилар.
Умуман олганда, Маран футболи маза қилиш учун эмас. Бу ерда ҳаракат қилиш керак. Ҳужумчилар ўртасидаги вазифалар аниқ белгиланган. Иккинчи ҳужумчи чизиқлар оралиғида очилса, асосийси олдинга ўтади, рақиб ҳимоясини пасайтиради, иккинчисига зона яратади ёки орқада қолиб бўш жой қолдиради. Позицион ҳужумда рақиб ҳимоя чизиғида ҳаракат қилади ва жарима майдончасида зоналарни қидиради. Бу вазиятда иккинчи ҳужумчи тўп узатмаларида қатнашади.

Шомуродов иккала вазифани ҳам бажаришга қодир (гарчи иккинчи ҳужумчи роли ситуацион бўлсада, позицион ҳужумда унга мос келмайди), лекин биринчи навбатда у тўққизинчи рақам (асосий ҳужумчи) сифатида кўрилмоқда. У узоқ узатмаларда курашга кириши, ҳимоячилар ортидан таҳдид қилиши, ҳужум ва ҳимояда улкан масофани босиб ўтиши керак бўлади. Аксарият натижалар шунга боғлиқ: Женоа нинг 81% ҳужумлари қанот бўйлаб амалга оширилади, бу А Сериядаги энг юқори кўрсаткичдир.
“Женоа” да 8 та ҳужумчи бор, аммо ҳақиқий рақиб битта. Шомуродовда имконият бўлади
Ҳозир Генуялик клуб рўйхатида 8 та ҳужумчи бор, аммо Элдорнинг ҳақиқий рақобатчилар кўп эмас: рўйхатнинг ярми ижарага олинган примавера битирувчилари. Асосий таркибдаги икки ўринга беш ҳужумчи даъвогарлик қилмоқда: Марко Пьяца, Маттиа Дестро, Горан Пандев, Жанлука Скамакка ва Элдор Шомуродов. Элдор ушбу рўйхатда анча муносиб кўринмоқда.
Бу вазият “Ростов” жамоасининг собиқ футболчисига асосий мақомини беришни назарда тутмоқда. Пьяца ва Дестро бир неча йил олдин катта юлдузга айланиши мумкин футболчилар қаторида эдилар. Скамакка эса 21 ёшда, у футболга Пандев “Интер” билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган пайтларда келган. Қолаверса у “Сассуоло”га тегишли ва фақатгина сўнгги чора сифатида рўйхатдаги биринчи номга айланиши мумкин. Горан эса, кечирасизку 37га тўлди. Шомуродов “Женоа”нинг ёш ва сарфланмаган салоҳиятига эга бўлган ягона ҳужумчиси. Уни атрофида лойиҳа қуриш мумкин.
(«Лойиҳа» сўзи бу эрда тасодифий эмас. Бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг Маран шундай деди: “Президент энди майдонда қийноққа тушган жамоани кўришни истамайди. У мендан биринчи мавсумда тушиб Б серияга тушиб кетмасликни, иккинчисида ўз услубимизни яратиб, юқорига кўтарилишимни сўради. Менга ёрқин шахсият, Генуя менталитетнинг акси бўлган жамоа керак. “Женоа” омон қолиш учун жуда яхши имкониятга эга. Маран лигадаги рақобатдош мураббийлардан фарқли ўлароқ буни аллақачон “Кротоне”ни йирик ҳисобда мағлуб этиш билан исботлади 4: 1).
Шу билан бирга, Элдорнинг истиқболлари стратегик устунлик билан чекланиб қолмайди. У Маранга аксарият жамоадошларидан кўра кўпроқ мос келади.+
Жанлука Скамакка – Италия ёшлар жамоасининг энг яхши тўпурари, деярли икки метр бўйлик қотил ўнг оёқ зарбасига эга ўйинчи. Агар сиз уни ҳужум марказига қўйиб тинмасдан тўп билан таъминласангиз натижа бериши мумкин, лекин бу “Женоа”га унчалик мос эмас. Маран ҳужумчиларнинг вазифаларини аниқ белгилаб беради: бири ортга қайтса, иккинчиси офсайд чизиғига кўтарилиб, ҳужумга ўтади. Пандев бошқалардан кўра бунга тайёр ва иккинчи ҳужумчини ўйнайди. Жамоа тўққизлиги (асосий ҳужумчиси) у билан бирлашиши керак. Скамакка бу вазифага унча мос келмайди. Ҳимоячи ортидан югуриб чиқиши учун у бироз оғирроқ. Жанлука ортга ўтиб, иккинчи форвард учун зонани очиши мумкин, аммо бундай ўйин учун 37 ёшлик Пандевнинг кучи етмайди. Скамакканинг имкониятлари қарши ҳужум салоҳиятини чеклайди.
Марко Пьяца – клуб шифохонасининг доимий меҳмони бўлган профил вингер: йилига камида бир неча ой жароҳатларини даволайди. Тўрт йил олдин у жуда кучли ва катта футболчига айланиш имкониятига эга эди, лекин иккита жуда оғир жароҳат уни тўхтатди. Ҳозир у ҳамма нарсада меъёрида: ўртача даражада тез ва кучли, ўртача техник, аммо “Женоа”да асосий футболчи эмас. Марко жарима майдончасида йўқолиб қолади, дарвоза орқа томон билан ўйинда кучли эмас – аниқроғи, у бундай ўйинга умуман тайёр эмас – шунинг учун ҳам асосий таркибда эмас. Пьяца, эҳтимол Пандевни ўрнига биринчи муқобил футболчидир, аммо тўққизлик вазифаси учун фақат учинчи танловдир.
Шомуродовнинг асосий рақиби Италия терма жамоасида 8 учрашув ўтказган, бир вақтлар машҳур Виерининг меросхўри дейилган 29 ёшли Маттиа Дестро. Олти йил олдин журналист Даниеле Манусия Маттиа ҳақида: «Дестро Виеридан кейин энг яхши италиялик ҳужумчи ва яқин ўн йил ичида дунёнинг асосий ҳужумчисига айланиши мумкин, аммо у сизнинг спорт залингиздаги йигитга ўхшайди, бутун ўйин давомида дарвозадан бир метр нарида туради, кейин эса ечиниш хонасида қанча гол урганлиги билан мақтанади. ” – деб таъкидлаган.+

Маттиа кўп харакат қила олмайди (ёғоч) ва жуда эпчил эмас, Шомуродовдан пастроқ ва секинроқ, аммо у жарима майдончасида ажойиб ўйнайди ва Пандевни яхши тушунади. Бунинг афзалликлари бор. Лекин, буларнинг барчаси биринчи жароҳатгача. Синиша Михайлович Дестро ҳар доим яхши ҳолатга келганида жароҳат олишини айтган. Бир марта у ҳатто голни нишонлаш пайтида мушакларини жароҳатлаган. Мавсум давомида Элдор “Женоа” нинг ягона соғлом тўққизлиги (асосий ҳужумчиси) бўлиб қолиши мумкин.
Маран А Серияда саккиз йил ўтказган ва шу вақт ичида унинг ҳужумчилари атиги икки марта мавсум давомида 12 дан ортиқ гол уришган. Биринчиси, ҳеч қачон бир жойда турмаган ва кўпинча бўшлиқ топа олган Гонсало Берхессио. Иккинчиси – бош билан ўйнашдан бошқа ҳеч нарса қила олмайдиган, лекин буни аъло даражада амалга оширган Леонардо Паволетти.
Шомуродов Мараннинг иккита севимли жиҳатларини бирлаштиради: динамик, тезкор ва баланд, ҳужумда бўшлиқ топа олади ва ҳавода хавфли. Стилистик жиҳатдан у “Женоа” учун идеал танлов. Унда албатта имконият бўлади, ҳаммаси А Серияга мослашиш ва имкониятларни амалга оширишга боғлиқдир.
Муаллиф: Андрей Клещенок
Суратлар: vk.com/fcrostov; globallookpress.com/Lapresse/Tano Pecoraro, Lapresse/Alessandro Tocco, imagephotoagency.it ; РИА Новости/Сергей Пивоваров