Коронавирус қоронғида шиша ва банкноталарда 28 кун давомида тирик қолади.

COVID-19 ни келтириб чиқарадиган SARS-Cov-2 коронавируси лаборатория шароитида 28 кун давомида қоғоз ва полимер купюралар, шиша ва зангламайдиган пўлат каби сиртларда сақланиб қолган. Бу ҳақда Австралиянинг Илмий ва амалий тадқиқотлар давлат ассоциацияси (CSIRO) томонидан ўтказилган тадқиқотида айтилган, деб хабар бермоқда BBC News.

Австралиялик олимлар вирус юқиш хавфини баҳолаш учун уни турли сиртларда қанча яшаши мумкинлигини аниқлашга қарор қилдилар. Олдинги тадқиқотлар вирус банкноталар ва шишада икки-уч кун, зангламайдиган пўлат ва пластмассада олти кунгача нобуд бўлмаслигини кўрсатган. Шу билан бирга, CSIRO мутахассислари таъкидлаганидек, вирус зангламайдиган пўлат материалларда 3 кундан 14 кунгача яшаши мумкинлиги тўғрисида қарама-қарши хисоботлар мавжуд.

Янги тажриба муаллифлари коронавирус учун қулай шароитлар яратди: ультрабинафша нурларни вирусга таъсирини инобатга олган ҳолда, тадқиқот қоронғи хонада, 20 даража ҳароратда ва бир хил намликда ўтказилди. Ҳақиқий шароитларда вируснинг яшаш даражаси бошқача бўлиши мумкин.

Юқори ҳароратда – Цельсий шкаласи бўйича 40 даражада вирус текширилган сиртларнинг бирида, пахта матосида – 24 соатдан кам, қолганларида – 48 соат давомида яшади.

BBC News ни хабар беришича, Кардифф Университетидаги Умумий Совуқни Ўрганиш Марказининг собиқ раҳбари Рон Экклз янги тадқиқотни “жамиятда кераксиз қўрқув” пайдо бўлишига олиб келади деб танқид қилди. Унинг таъкидлашича, вирус ҳаво йўллар ёки шиллиқ қават орқали инсон аксирганда, йўталганда ёки ифлос қўллар билан тегинганда вирусни юқтиради, аммо ушбу тадқиқотда бу вазиятлар инобатга олинмаган ва вирусни тарқатиш воситаси сифатида ишлатилмаган.