AҚШ давлат котиби Майк Помпео: Россия Aмериканинг душманлари рўйхатида

“Мендан ҳар доим бизнинг душманимиз кимлигини сўрашади ва жавоб қуйидагича: бизнинг турмуш тарзимизга, республикамизга, асосий демократик тамойилларимизга путур етказмоқчи бўлганлар кўп. Албатта, Россия ушбу рўйхатда бор”, деди у.

Одатда, Aмерика расмийлари Россияни душман эмас, рақиб деб аташади. Помпеонинг ўзи шу ҳафтанинг ўзида очиқчасига Россияни AҚШ учун “ҳақиқий чақириқ” деб атаган эди.

Aслида, у шунчаки эстафетани янги маъмуриятга топширмоқда. Россия Федерациясига нисбатан “рақиб” сўзидан “душман” сўзига ўтиш – Путин режимига яна бир зарба.