Ҳатто Россиянинг ўзида ҳам ҳукумат Давлат Думаси депутатлари Вячеслав Никонов ва Евгений Федоровнинг Қозоғистонга бўлган ҳудудий даъволарига нисбатан (қатъий) давом этаётган сукунат собиқ Совет Иттифоқининг барча мамлакатларига бирданига “зарба беради”, деб ҳисоблашмоқда.
Гап шундаки, Шимолий Қозоғистон ерларини Россияга қўшиш тарафдорлари ўзларининг даъволарини 1990 йил СССР таркибидан чиқиш тартиби тўғрисидаги қонун билан билдирмоқдалар. Шунингдек, бу ҳужжатда давлатлар ҳудудларининг мақоми ҳам белгиланган.
“Унга кўра, Иттифоқдан чиққан давлат Совет Иттифоқи даврида унга келган барча ерларни олиб кетиши учун рухсат сўраши керак. Aммо Қозоғистон СССР тугатилганидан сўнг ўз мустақиллигини эълон қилди, шунинг учун ушбу қонун унга тегишли эмас. (мустақил Қозоғистон пайдо бўлишидан олдин бу қонун ўз кучини йўқотган). “
Aгар бирон бир чегара билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, уларнинг барчаси 2005 йилда иккала мамлакат томонидан тасдиқланган чегара шартномаси билан тўлиқ ҳал қилинган эди.
“Новая газета” ёзганидек: “Кремл, албатта, Қозоғистоннинг бирон бир қисмини қўшиб олишни режалаштирмаган: умумий чегараси 7,5 минг км. бўлган мамлакат билан қуролли можаро бошлаш, дарҳақиқат, ўз жонига қасд қилишдек гап. Aммо расмий Москванинг сукути – Дума қўмитаси МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Виктор Водолацкийнинг тушунтиришлари ишончсиз кўринади.”
Россия ҳанузгача ўзини империя деб ўйлайди “Қозоғистон ерларининг туҳфа этилиши” тўғрисидаги риторика эса, Путиннинг одатий ибораларига бевосита ўхшатишдир.
“Aслида, Россия ҳали ҳам Қозоғистон, Қирғизистон, Украина ва Белоруссияни” кичик биродарлар деб ўйлайди, улар ҳар нарсада Москвага бўйсуниши керак, чунки у (Россия) “қандай яхши бўлишини” билади.
Кремл қўшни давлатлар билан тенг муносабатда бўлишни “обрўига” тўғри келмайди деб хисоблайди. Ва оддий одамлар ортда қолишмайди: “янги келганларга” нисбатан доимгидек, миллатчилик – айнан императорлик онгида сақланиб қолганидек.