Хитой борган сари илдамлаб бормоқда: дунё давлатлари орасида катта кучга айланди энди у об-ҳавони бошқаради. Режага кўра, Пекин 2025 йилга қадар мақсадига эришмоқчи деб ёзилмоқда мана бу ҳаволадаги нашрда.
Хитой давлати қурғоқчил ҳудудларда ёғингарчиликни кўпайтириш ва ўрмон ёнғинларини назорат қилиши ҳамда потенциал ёнғин хавфи бўлган ҳудудларда сунъий суғориш ишларини олиб боришни режалаштирмоқда.
Пекин булутни 5,5 миллион квадрат километрдан ортиқ майдонни кумуш микрозаррачалар билан чанглатиш орқали бошқаради – бу бутун Жануби-Шарқий Осиёдан кўпроқ майдон демакдир. Шундай қилиб, ХХР табиий офатларга қарши курашмоқчи.