Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси амалга ошадими?

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли: кўплаб саволлар, жавоблар эса йўқ. Ушбу темир йўл лойиҳаси Пекин томонидан “барча мамлакатлар учун бир хил фойдали” стратегик транс-Осиё йўналиши сифатида тақдим этилган.

Бироқ, ушбу ташаббус биринчи навбатда Хитойнинг Ўзбекистонидаги муҳим нефт захираларини (Намангандаги Мингбулоқ кони), келажакда эса – Қозоғистонни четлаб ўтиб, Хитойнинг Форс кўрфази минтақасига чиқиши учун зарурдир, деб тахмин қилинмоқда.

Лойиҳага 25 йилдан ошган, аммо уни амалга оширишда ҳанузгача “янгилик” йўқ. Якуний лойиҳалаштириш техник-иқтисодий асослари мавжуд эмас, автомобил йўлини қуришни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш масалалари ҳал қилинмаган, молиялаштиришнинг якуний шартлари номаълум (гарчи барчаси Хитой ҳисобидан).

Ушбу автомагистрал учун Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан бирон бир арзигулик ишлаб чиқариш соҳаси йўлга қўйилмаган. Баъзида ушбу мамлакатларнинг айрим расмийлари ва мутахассислари вақти-вақти билан ушбу зонада соф хом ашёни ишлаб чиқариш имконияти тўғрисида гапиришсада бироқ натижа йўқ.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Россиянинг ушбу лойиҳадаги иштироки уни қайта тиклаши керак. Аммо Россия Федерациясига қандай шароитларда иштирок этиш таклиф этилаётгани номаълум.

Қирғизистон темир йўлларини Россия темир йўлларига сотилиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар бир неча бор пайдо бўлган, аммо Қирғизистон расмийлари буни рад этишган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Россия лойиҳада тенг мақомда қатнашишни хоҳлайди.

Аммо геосиёсат нуқтаи назаридан минтақанинг ушбу қисмини Хитойга очадиган темир йўлни тўсиқсиз ишлаши Россияга тўғри келмайди (яъни хоҳламайди).

Ҳар ҳолда, ХХРнинг ушбу лойиҳадаги манфаатлари “нефт ва газ”лиги аниқ. Бу ерда ҳеч қандай жиноят ёки коррупция йўқ, аммо Евроосиё “бешлиги” аъзолари ўзлари учун фойдасиз Пекин учун эса фойдадан холи бўлмаган лойиҳага қўшиладими?