Садир Жапаровнинг “ёрдамчиси” товламачилик қилди

Қирғизистонда президентликка асосий даъвогарнинг “ёрдамчиси” парламент депутатидан пул ундирмоқчи бўлган. Парламент аъзоси Қубаничбек Жумалиев ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига товламачилик учун ҳибсга олинган шахсни Садир Жапаровнинг ёрдамчиси эканлигини айтган.

Жумалиев 5-декабр куни полицияга мурожаат қилиб, “молия полициясида судгача бўлган ишларни тўхтатиш” учун 3 ҳафта давомида ундан 2000 АҚШ доллари ундиришга ҳаракат қилган шахсга нисбатан чора кўришни талаб қилган.

Талончи ҳибсга олинган ва у Қирғизистон президентлигига номзодини илгари сураётган Садир Жапаровнинг ёрдамчиси эканлигини  даъво қилмоқда.