Тожикистонда одамлар очликдан азоб чекаётган бир пайтда, президент тоғнинг фонида овқат билан суратга тушмоқда. Республикада пандемия даврида кучли озиқ-овқат инқирози пайдо бўлган. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, нафақат пандемия даврида балки, аввалги йилларда ҳам мамлакат аҳолисининг деярли учдан бир қисми тўйиб овқатланмас эди дейилган интернет нашрлари томонидан тарқатилаётган мақолаларда.
Ҳозирги бутун дунё учун фавқулодда вазият оғирлашган даврда ҳукуматнинг бундай вазиятга тайёр эмаслиги сезарли равишда аҳволни янада оғирлаштирди.
Аммо Президент Имомали Раҳмон бу ҳақиқатни биладими ёки йўқми, аниқ эмас. Аммо унинг ПР жамоаси президентга озиқ-овқат фонида жуда яхши кўриниши борасида масҳалат бермоқда. У мамлакат бўйлаб саёҳат қилганида ҳам, уни ҳамма жойда мўл-кўлчилик кутмоқда.
Бироқ, бундай мўл-кўлчилик оддий тожикистонликлар учун эмас балки, президент учун! Тожикистоннинг ишламайдиган иқтисодий моделининг ўзига хос хусусияти шундаки, одамлар мамлакат ичида иш топа олмайдилар лекин, элита кундан кунга бойиб бормоқда.
Республиканинг асосий экспорт маҳсулоти бу ишчи кучи. 2019 йилда тожикистонлик мигрантларнинг Россиядан пул ўтказмалари 2,5 миллиард долларни ташкил этди – бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисми. Аммо ҳозирда ўтказмалар ҳажми қарийб 40 фоизга камайди. Бу тожик пули (сомоний)нинг инфляцияга олиб келди.
БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури чегараларни ёпиқлиги сабабли Тожикистонга озиқ-овқат етказиб беришда муаммолар мавжудлиги ҳақида бонг уриб келмоқда.
Аммо Раҳмон бу муаммони чиройли расмлар билан тузатишга умид қилаётганга ўхшайди.