Мутахассислар бу Осиё ва Европа ўртасида энг қисқа ва энг қулай темир йўл йўналиши эканлигини айтишмоқда.
Туркия оммавий ахборот воситалари эса мазкур йўналишни “тарихий саёҳат” деб аташмоқда. Поезд 4 декабр куни Истанбулдан жўнаб кетиб, 12 кун ичида 8693 км масофани босиб ўтди, 2 қитъани, 2 денгизни ва 5 мамлакатни кесиб ўтди, ундан кейин Хитойнинг Сиан шаҳрига этиб борди.
Ҳозир Хитой Туркиянинг Россиядан кейинги иккинчи импорт шериги. Сўнгги 3 йил ичида ХХР Туркия иқтисодиётига 3 миллиард доллар сармоя киритди ва режада яна икки баравар оширишни режалаштирмоқда.

Пекин инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди: Хитой компаниялари Истанбулдаги Kumport контейнер терминалининг 65 фоизига, Султон Селим Явуз кўпригининг 51 фоизига эгалик қилади.
Хитой Ўрта ер денгизидаги Hunutlu кўмир билан ишлайдиган электр станциясига 1,7 миллиард доллар хайрия қилди, бу эса Туркиянинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 3 фоизини қондиради.
Хитойнинг Huawei тизимларининг Туркия бозоридаги улуши 2017-2019 йилларда 3 фоиздан 30 фоизгача ўсди. Хитойнинг яна бир компанияси ZТЕ 2016 йилда Туркиядаги Netas телекоммуникация ишлаб чиқарувчисининг 48 фоизини сотиб олди. Ушбу компания Истанбул аэропортида телекоммуникация тизимларини бошқаради ва миллий соғлиқни сақлаш маълумотларини рақамлаштиради.
Пекинни кўпчилик ривожланаётган ва ривожланмаган мамлакатларни инфратузилма лойиҳалари учун кредитлар ажратиш билан жалб қилиш орқали “қарз тузоғидаги дипломатия”да айблаб келади. Кейинроқ эса кредит олувчилар уларни ўз вақтида тўлай олмай қолганида Хитой иқтисодий ёки сиёсий имтиёзларга эришади.
Бироқ, масаланинг бошқа томони ҳам шартномалар пухта ўйланиб фақатгина иқтисодий манфаатлар устида тузилса, бундай эҳтимоллик кам албатта! Аввалги “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси амалга ошадими?” мақоласида импорт қилиш учун тайёр маҳсулотлари мавжуд эмаслги учун бу лойиҳа 25 йил мобайнидан буён амалга ошмасдан келмоқда.
Бироқ Хитой, ўзи учун иқтисодий манфаатли бўлган давлатлар билан қисқа муддат ичида керакли натижага эришиб бўлди.
Аслида юқоридаги лойиҳага кўп холлар “катта оғамиз”нинг “экспертлар”и бизнинг манфаатларимизга тўғри келмаслиги, ХХР ҳукумати бизни кейинчалик қарам қилиб олиши мумкин дея ишонтириб келмоқда ҳамда лойиҳада иштирок этмаганлиги боис, “рухсат” тегмаётгандек.