Дунё ҳамжамияти ривожланиб борган сари кундалик одатий вазифалар ҳам ўзгариб бормоқда. Янги тўлов тизимидаги ўзгаришлар ҳақида ҳам хабарингиз бўлса керак, бугунги таҳлил ва прогнозлар Биткоин бўйича бўлади.
Аввал озроқ ликбез: Биткойн, ёки биткоин [⇨] (инглизча Bitcoin-дан, bit – бит ва coin – танга), битимларни рўйхатга олиш учун бир хил номдаги бирликдан фойдаланадиган «пеэр-то-пеэр» тўлов тизими. Тизимнинг ишлаши ва ҳимоясини таъминлаш учун криптографик усуллардан фойдаланилади, аммо шу билан бирга тизим манзиллари ўртасидаги транзакциялар ҳақидаги барча маълумотлар очиқ шаклда мавжуд.
“Bear Stearns” ва “JPMorgan Ton Weiss” инвестиция банкларининг собиқ таҳлилчиси ўзининг YouTube-каналида эълон қилинган мурожаатида 2021 йилда биткоиннинг курси 100 минг долларга кўтарилиши мумкинлиги айтилмоқда. Унинг таъкидлашича, воқеаларнинг қулай ривожланиши билан крипто валютасининг 200 минг ($) долларгача, эҳтимол 300 минг ($) долларгача ўсишини кутиш мумкин.

Бироқ, ўзбек сигментидаги ижтимоий тармоқлардаги баъзи таҳлилларга кўра, яхшиси материални тўлиқ келтирамиз. “2020 йил охири ва 2021 йил боши биткоин спекуляцияси билан эсда қолмоқда” дейилмоқда мақолада.
Кейинги бир ойда деярли 2 баробар қимматлаган биткоин шу соатларда деярди 34 минг доллардан таклиф этилмоқда.
Регуляторлар назоратидан ташқарида ва бозор активи деб ҳисоблаш жуда қийин бўлган бу воситанинг биринчи марта спекулятив кўтарилиши эмас.
Биткоин бундан олдинги тарихий рекордини 2017 йил охири ва 2018 йил бошида қайд этган. Бутун 2017 йил давомида 800 доллардан бошланган котировкалар йил охирига келиб 15 минг долларгача етган.
Кейин эса биткоиннинг қисқа муддатли ўсишларини инобатга олмаганда 2019 йил бошигача муттасил пасайиши юз берди. 2019 йил аввалида мазкур криптовалютани 2 минг долларга ҳам сотиб олса бўларди.
Биткоиннинг учинчи ўсиш даври пандемия бошланиши ва карантин чекловлари даврига тўғри келади. Бу даврда биткоин деярли муттасил ўсиб борди.
Агар 2020 йилдаги тенденция инобатга олинмаса, биткоин вариацияси ва тебранишлари ҳаддан зиёд юқори бўлган восита эканини кузатиш мумкин. Бирон бир ўзини ҳурмат қилган инвестор биткоинни инвестиция объекти сифатида кўрмайди. Шунинг учун ҳам мазкур криптовалюта асосан спекулянтларнинг овунчоғига айланиб улгурди.
Тан олиш керак, спекулянтлар тинимсиз бу воситани бир-бирига сота олмайди, техник омиллар билан узлуксиз янги кўпиклар шакллантириб туриш қийин. Демак, биткоинга базавий талаб яратадиган омиллар бор. Бу омиллар бутун дунёда маблағлар ва уларнинг ҳаракатини яширишга бўлган катта эҳтиёж билан боғлиқ.
Агар эътибор берсангиз биткоиннинг янги ва янги чўққилари асосан бонус ва мукофотлар тўланадиган йил охири ва боши, кейин эса дивидентлар тўланадиган даврларга тўғри келади. Биз шунақа замонда яшаяпмизки, маълум бир қатлам орттирган ва ишлаб топган маблағларининг бир қисмини нафақат давлатдан, хотинидан, эридан, отасидан, онасидан, қариндошларидан, дўстларидан ва умуман ҳаммадан яширишни истайди. Биткоиннинг тебранишлар ортидан келадиган йўқотишлари улар учун қизиқ эмас, чунки криптовалюта ўзининг йиллик тарихий минимумларига қайтган тақдирда ҳам бу тоифа ўзлари кўзлаган маблағни барча бегона кўзлардан четда ушлаб тура оладилар.
Бунинг устига кейинги йилларда нафақат бонуслар, мукофотлар ва дивидендлар олаётганлар биткоинга талаб яратишмоқда, балки шунчаки ўзининг кўрсатган хизмати ва иши учун тўловларни биткоинда олувчилар тоифаси ҳам пайдо бўлди.
Нима бўлгандаям, 2020/2021 йил мавсуми учун биткоин ўзининг янги тарихий максимумига яқинлашмоқда ва қизиган қозон тез орада яна совушни бошлайди.

P.S.Материални тайёрлаш жараёнида эса биткоиннинг ўсиш максимуми
1 BTC =$ 34.529,7 +4670,1 +13,52% USD га етди.