Путин имзолаган янги қонунга кўра ноқонуний ахборотларни олиб ташламаган сайтлар жаримага тортилади

Путин,  қонун талабига биноан, сайтлардан ахборотларни, жумладан экстремизмга даъват қилинаётган контентни олиб ташлашдан бош тортганлиги учун миллиардлаб жарималарга тортиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Агар ресурс ноқонуний маълумотларни ўчириб ташламаган бўлса, жарима фуқаролар учун 50 дан 100 минг рублгача, мансабдор шахслар учун 200 дан 400 минггача, юридик шахслар учун 800 мингдан 4 миллион рублгача жаримага тортилади.

Такрорий қоидабузарлик учун жарима фуқаролар учун 100 дан 200 минггача, мансабдор шахслар учун 500 дан 800 минггача ва юридик шахслар учун йиллик даромаднинг 5% дан 10% гача (лекин камида 4 миллион рубль) тенг бўлади.

Google ва Facebook эса янги қоидаларга кўра айтилган контентни олиб ташламаганлиги учун жарималар 1 миллиард рублдан ошиши мумкин.