Бутун дунёга тарқалган вирус нима учун Туркманистонни четлаб ўтди?

Туркманистон ҳукумати мамлакатда COVID-19 мавжудлигини рад этишда давом этмоқда бунга бутун дунё имкон бермоқда.

Оммавий ахборот воситалари ва мустақил манбалар республика пандемиядан катта зарар кўрганлигини ёзган бўлсаларда, мамлакат расмийлари вируснинг мавжудлигини инкор этишда давом этишмоқда, улар юқумли касалликлар йўқ ва ҳеч қачон бўлмаган дея бонг урмоқда.

Туркманистондаги дипломатлар томонидан COVID-19 вирусини юқтирганликларини ижтимоий тармоқлар орқали ошкор этган бўлсаларда, Туркманистон ҳукумати ўзларининг версиялари бўйича мамлакатни глобал пандемия четлаб ўтганини таъкидлашда давом этмоқда.

7 июль куни Туркманистон касалхонасида вафот этган туркиялик дипломат Камол Учқуннинг беваси Гузиде Учқун, Туркиянинг Туркманистондаги элчиси Тоған Орал ва бир нечта ҳукумат амалдорларига қарши “турмуш ўртоғини Туркманистондан Туркияга юборилмаганлиги” учун судга мурожаат қилган эди.

Туркия ҳукумати ҳозирча Туркманистон касал дипломатни уйига қайтаришга рухсат бермагани бўйича бирор бир муносабат билдирмаган.

Ўз навбатида Анқара Туркманистоннинг COVID-19нинг йўқлиги ҳақидаги даъволари бўйича ҳам аниқ бир гап айтмаган.

Буюк Британиянинг Туркманистондаги элчиси Хю Филпотт 16 декабрь куни твиттерда  “реал дунёда” тарқалган вирусдан даволанаётганини ёзиб қолдирган.

Британия ҳукумати Филпоттнинг аҳволи ва у қаерда вирусни юқтирганлиги ҳақида изоҳ бермади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий ташриф буюришига қарамай, Туркманистонда COVID-19 мавжудлиги тасдиқланмади.

“Туркманистон ҳукуматининг муболаға ва очиқдан-очиқ ёлғонга мойиллигини ҳисобга олсак, расмийлар “коронавируснинг Туркманистонга киришига йўл қўйилмади” версиясига риоя қилишлари ажабланарли эмас”,-дейилмоқда ижтимоий тармоқларда билдирилаётган муносабатларда.

Айни вақтгача Халқаро ташкилотлар ва айрим давлатлар Туркманистон ҳукуматининг ушбу баёнотига қарши чиқмади.

P.S. бироқ, “Арқадағ” ҳар ойда бир ОАВ орқали чиққиш қилиб, вирусни енгиш учун ажойиб таклифлар бериб туради.