Тожикистонда электр энергия етказиб бериш чекланди

5 январдан бошлаб 23:00 дан Тожикистонда кўп қаватли уйлари бўлмаган қишлоқ жойларида электр таъминоти тўхтатилди.

Эрталаб соат 6гача тожикстонликларнинг уйларида чироқ бўлмайди. Ушбу қарор Нурек ГЭС сув омборидаги сув сатҳи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 метрга пастлиги сабабли қабул қилинган.

Энергия лимити қайси санага қадар давом этиши номаълум.