ЕОИИ аъзо мамлакатларга яқин 5 йил ичида нима беради

Мутахассисларнинг фикрига кўра, “бешликни” 2025 йилга келиб янги корхоналар ва савдо бозорлари, инвестициялар ва қонунларни янада уйғунлаштириш кутмоқда.

Аммо келажак ҳақида гапиришдан олдин, таъкидлаш керакки, сўнгги 5 йил ичида иттифоқда товарларнинг эркин ҳаракатланиши бор-йўғи 60 фоизга амалга оширилди.

Алкоголь, хавфли чиқиндилар, қимматбаҳо металлар ва тошларнинг айланиши тартибга солинмаган. Шунингдек. ишчи кучи бозори 75 фоиз, умумий хизматлар бозори 80 фоизга ишламоқда, лекин барчаси фақатгина расмий маълумотлар.

Энг қизиғи

Ягона молия бозори атиги 20 фоизга амалга оширилган, шунинг учун юмшоқ қилиб айтганда “Евроосиё нафақаси” ҳақида ўйлашга ҳали эрта. ЕОИИнинг бирон бир аъзоси ягона молия бозори концепцияси тўғрисида бир қарорга келмаган. Бу қарорсиз Иттифоқ доирасида капитал оқими бозорини ривожлантириш мумкин эмас.

Ҳали ҳам қонунларни мувофиқлаштириш мавжуд эмас. Корона инқирози туфайли ЕОИИ “Бир камар – битта йўл” га мувофиқлашиш мақсадида Европа Комиссияси ва Хитой билан битимга рози бўлди. Бу нарса қандай ишлайди ва нима келтиради: фойда ёки зарар, аниқ эмас.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ЕОИИ да импорт ўрнини босиш салоҳиятини камида 10-12 фоизга ошириш мумкин. Аммо бу аниқ эмас.

Бундан ташқари, ҳозирда ЕОИИ да ишлаб чиқариладиган ва учинчи мамлакатларга экспорт қилиниши мумкин бўлган юқори даражадаги рақобатбардош маҳсулотлар йўқ.

Бунинг учун кучли бўлиши мумкин бўлган, ички бозорга ҳам, экспорт учун ҳам маҳсулот ишлаб чиқарадиган акциядорлик жамиятлари принципи бўйича қўшма компанияларни яратиш керак.

Ҳозирча эса, ЕОИИ йўл сўнгида фақат минимал ютуқларга олиб борадиган янги вазифаларни тақдим этмоқда.

Кузатамиз…