Ўзбекистон ЕОИИ билан ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдори(ми?)

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Кенгаш йиғилишида айтиб ўтди.

“Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга қатъий интилишини яна бир бор тасдиқлайман”, — дейилган нутқ давомида.

Унга кўра, республиканинг ташкилотга аъзо мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг 11 ойида 30 фоизга, пандемиядан олдинги 2019 йилга нисбатан эса 11 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўтган йилнинг декабрь ойидан буён ташкилотда кузатувчи мақомига эга.