Арманистон ва Озарбайжон қурбонлар ҳақида маълумот берди

Текширувлар натижаларига кўра, Тоғли Қорабоғдаги жангларда ҳалок бўлган 2858 озарбайжонлик ҳарбий хизматчи жасадига аниқлик киритилган.

Қурбонларнинг жасадлари уларнинг оилаларига топширилди, дейилади Озарбайжон Бош прокуратураси сайтида.

Арманистон томонидан 3439 аскар вафот этган, аммо уларнинг 766 нафари шахси аниқланмаган.

Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар 2020 йил 27 сентябрдан 9 ноябргача давом этди. 2020 йил 10 ноябрда тинчлик тўғрисидаги битим кучга кирди, унга кўра Боку жанг пайтида босиб олинган барча ҳудудлар устидан назоратни сақлаб қолди.