Маълумки, Россияда бўлиб ўтган намойишлар аввалгиларидан анча фарқли ва “жонли”роқ ташкиллаштирилди. Намойишчилар ҳам аудитория жиҳатдан анча ёш. Рус сигментидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган таҳлилий материални ўқишга таклиф этамиз.
“Навалний жамоаси ўз олдига қўйган иккита мақсадга эришди: керакли ОАВ тасвири қўлга киритилди ва умуман минтақаларда намойишчилар сони ортди.
Энди Навалний нафақат Москва, Санкт-Петербург ва бошқа йирик шаҳарлар, балки бутун мамлакат учун муаммоли холатни “ярата” олди. Шу тарзда, бу норозилик ўсиб боради ва совуқ ҳавонинг бошланиши билан Хабаровск сингари “сўниб” қолмайди.
Шу билан бирга, куч ишлатиш усуллари фақат қисқа вақт ичида намойишчилар билан муомала қилишда самарали бўлиши мумкин. Бироқ, бу “иш” келажакда Россияга қарши санкцияларни кучайтиради, бу эса ўз навбатида русларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ёмонлаштиради ва бу аллақачон пайдо бўлган норозилик кайфиятининг сезиларли даражада ошишига олиб келади.
Вазият Кремль учун ҳалокатли кўринадими? Йўқ, лекин бунинг учун бир қатор комплекс чора-тадбирлар зарур:
– Ташқи сиёсат. Бизга халқаро майдонда ғалабалар керак, чунки, бундай ғалабалар анчадан буён йўқ. Бундай ғалабаларсиз Ғарб шерикларига босим ўтказиш қийин. Бундан ташқари, ташқи сиёсий йўқотишлар ички тозалашда Ҳукуматни жуда заифлашган кучини кўрсатиб беради;
– Ҳукумат. Навалнийни қўллаб-қувватлайдиганларнинг фаоллигини йўқ қилиш учун ҳаракат қилиш керак. Унинг барча ҳаракатлари тобора аниқроқ кўрсатиб турибдики, айрим элита ўзларининг келишувларини бажармаган. Бажарилмаган битимларнинг нархи шуки, улар президентга тўғридан-тўғри зарба беришади ва унга босим ўтказади;
– Мафкуравий. Мамлакатда катта сайловлар бўлиб ўтишига бир йил қолди бироқ, аҳолини ҳозирги ҳукуматни қўллаб-қувватлаши кераклиги тўғрисида аниқ мафкуравий ғоя шаклланмаган; (ишлаб чиқилмаган)
– Технологик. Тарғибот ва ножўя контропропаганда норозиликни нейтраллашга қодир эмас, аксинча уни кўпайтираётганини деярли бутун сиёсий ҳамжамият аллақачон тушуниб етган. Демак, Кремль ўзининг ички сиёсатида энди тарғиботчиларга эмас, балки технологлар ва мафкурачиларга муҳтож (юқоридаги хатбошига қаранг).”