Nordic Monitor агентлиги хабар бермоқда:“Туркия Миллий разведка ташкилоти 2016 йил 19 декабрда Россиянинг Анқарадаги элчиси Андрей Карлов иши бўйича Жандармия ходими Олтинтош Мевлут томонидан ўлдиришда гумонланувчиларни сохталаштирган”
Нашрнинг таъкидлашича, Туркия разведкасининг мақсади жиноятни содир этганларни аниқлаш учун Туркияга ташриф буюриши керак бўлган Россия делегациясини чалғитиш бўлган.
«Ушбу схема терговни бузиш ва Россия ҳукумати эътиборини далиллардан чалғитиш учун ишлаб чиқилган, бу аслида Эрдўған ҳукумати ва Ал-Қоиданинг турк уяси (Россия Федерациясида фаолияти тақиқланган ташкилот) га ишора қилмоқда. Фитнанинг фош этилиши 2020 йил 4 сентябрда суд мажлисида бўлиб ўтган, жабрланувчи уни разведка ходимлари томонидан ўғирлаб кетилганини ва қийноққа солинганини айтган», – дея қайд этади Nordic Monitor.
Маълум бўлишича бир неча ой қийноққа солинган 38 ёшли Хусейн Котюче бўлиб чиқди.
У Анқара Иккинчи Олий Жиноят суди судьялари ҳайъати олдида сўзлар экан: “Мен прокурор Адем Акинчига улар мени Карлов бўйича содир этилган қотиллик ишига судраб боришга уринишганини айтдим, мени бунга алоқам йўқ. Прокурор бунга жавобан: “Хусейн, мен сиз учун ҳеч нарса қила олмайман. Шу ҳафта Россиядан делегация келади, мен сизни ҳибсга олишим керак. Менга жуда катта босим ўтказилмоқда. Судга боринг ва у ерда ўз шаънингизни ҳимоя қилишга ҳаракат қилинг.”
Котюче Давлат ахборот технологиялари институтида муҳандис бўлиб ишлаган, у ерда электрон ҳужжат айланиши учун масъул бўлган. 2017 йил 28 февралда у Анқарада МИТ ходимлари томонидан ўғирлаб кетилган, шундан кейин эркак яширин қамоқхонада процессуал қоидаларни бузган ҳолда уч ой давомида қийноққа солинган, дейди Nordic Monitor агентлиги.
“Мен ҳар хил қийноқларга дучор бўлдим, шу жумладан калтаклаш, уйқусизлик ва кунига 18 соат туришга мажбур бўлдим”, дейди Котюче.