Юқумли касалликлар патологияси, ОИТС ва клиник иммунология илмий-амалий маркази раҳбари Т.Цертсвадзе: Грузия дунёда ОИТСни енгган биринчи давлатлардан бирига айланади.
Унинг сўзиларига кўра, глобал миқёсда эпидемиянинг охири 2030 йилга келиб тугаши кутилмоқда.
“Биз, албатта, иккита эпидемияни – ОИТС ва гепатит С ни бирданига тугатган биринчи мамлакат бўламиз”, – деди Цертсвадзе.
Сўнгги маълумотларга кўра, Грузияда ОИВ билан касалланган 8474 киши рўйхатдан ўтган. Шу жумладан 6 326 эркак ва 2 148 аёл. Беморларнинг аксарияти 29 ёшдан 39 ёшгача. ОИТС 4340 беморда ривожланган.
2020 йилнинг 1 ноябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами ВИЧ га чалинганлар сони 43581 кишига етган.
Аввалги йилларга солиштирганда ўтган бир йил ичида Ўзбекистонда ВИЧ га чалинганлар сони 1483 тага кўпайганини кўрсатмоқда.