Бу йил Интернетда бўлиб ўтаётган ВЭФ-даги нутқи давомида Си Цзинпин АҚШ ёки янги президент Жо Байденни умуман эсламаган, дея қайд этмоқда The Guardian газетаси. Шу билан бирга, нашрда кўрсатилгандек, Хитой раҳбари америкалик ҳамкасбига аввалги президент Доналд Трампнинг протекционистик сиёсатини давом эттирмаслик ҳақида огоҳлантирди ва Вашингтоннинг Пекинга нисбатан шартлар қўйишига йўл қўймаслигини аниқ айтган.
Шундай қилиб, ХХР Президенти очиқ дунё иқтисодиётини яратиш ва кўп томонли савдони “камситишсиз” ва тўсиқсиз олиб бориш зарурлигини айтган. Бундан ташқари, Хитой раҳбари таъкидлашича, кичик гуруҳларни яратиш, янги Совуқ Урушни бошлаш, бошқаларни қўрқитиш ва санкцияларни қўллаш нафақат “дунёни бўлиниш ва ҳатто қарама-қаршиликка олиб бориши мумкин”.
Си Цзинпиннинг фикрига кўра, COVID-19 тарқалиши натижасида юзага келган иқтисодий инқирозни кўп томонлама ёндашув билан ҳал қилиш мумкин. У бунга альтернативани “ўрмон қонуни” деб атади.
“Ҳеч қандай глобал муаммони ёлғиз битта мамлакат ҳал қила олмайди. Бунинг учун глобал ҳаракатлар, глобал жавоб ва глобал ҳамкорлик талаб этилади»
The Guardian, ХХР Президентининг сўзлари
Бундан ташқари, Си Цзинпин Пекин Ғарбнинг танқидлари ва Гонконгдаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ва АҚШнинг собиқ давлат котиби Майк Помпео «геноцид» деб атаган уйғур аҳолисига нисбатан айбловларини тан олмаслигини таъкидлади. “Дунёда иккита бир хил барг бўлмаганидек, бир хил тарихлар, маданиятлар ва ижтимоий тизимлар йўқ. Ҳар бир мамлакат ўзининг тарихи, маданияти ва ижтимоий тизимида ягонадир ва уларнинг ҳеч бири бошқасидан устун эмас», – деб айтган Хитой раҳбари.