Хитой Халқ Республикаси раиси мамлакатда динни “хитойлаштириш” зарурати ва диний фаолиятни мамлакат Коммунистик партияси атрофида жамлаш муҳимлиги ҳақида гапирди.
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин мамлакатда динни “хитойлаштириш” зарурлиги ва диний фаолиятни мамлакат Коммунистик партияси атрофига қаратиш муҳимлиги ҳақида гапирди, деб ёзмоқда South China Morning Post.
“Хитой динни синдириш йўлидан бориши, шунингдек, диндорлар ва руҳонийларни партия ва ҳукумат атрофида марказлаштиришга интилиши керак”, деди Си Цзинпин дин бўйича давлат анжуманида.
“Диний фаолият қонун доирасида амалга оширилиши, фуқаролар фаровонлигига зарар етказмаслиги, жамоат тартиби ва ахлоқ нормаларини бузмаслиги, таълим, суд ва маъмурий масалаларга ёки жамият ҳаётига аралашмаслиги керак”, — дея қўшимча қилди у.
Унинг сўзларига кўра, дин вакиллари “ўз-ўзини тарбиялаши ва жамиятни диққатлик билан кузатиши керак”. Си Цзинпин, шунингдек, Хитой, Хитой халқи, Хитой Коммунистик партияси ва Хитой хусусиятларига эга социализм билан диний алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини билдириди.
Хитой Халқ Республикаси раиси “дин ва диний масалалар бўйича марксистик қарашларга эга бўлган” ва шу билан бирга турли диний оқимлар вакиллари билан ишлаш учун етарли даражада малакали партия ва ҳукумат амалдорларидан иборат жамоаларни тайёрлаш зарурлигини эълон қилди.
Хитой Халқ Республикаси Конституцияси фуқароларнинг эътиқод эркинлиги ҳуқуқини кафолатлайди, аммо кўплаб гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра, мамлакатда Ислом ва мусулмонларга қарши кампания олиб борилмоқда.
Ноябрь ойи охирида немис хитойшуноси Адриан Центз “Шинжон ҳужжатлари” ҳисоботини эълон қилди, унда Хитой ҳукуматининг Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги уйғурлар ва бошқа озчиликларга нисбатан репрессиялари билан Хитой раҳбариятининг 2014 йилдаги чиқишлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақида гапирди. Хусусан, Центз Хитой расмийларининг уйғурларнинг туғилиш даражасини назорат қилиш, уларни меҳнатга мажбурлаш ва уларнинг “касал фикрлаш”ларини даволашга чақириқларини келтириб ўтди. Нашр этилганлар орасида Си Цзинпиннинг мавзуга оида учта нутқи бор эди.