Президент Раҳмон: Тожикистонда ковид буткул мағлуб этилди

Мамлакатда бошқа ҳеч ким коронавирус билан касал эмаслиги ҳақида Президент Раҳмон томонидан эълон қилинди.

(!)Мана муваффақият учун ингредиентлар:

Касаллик мамлакатда жуда кеч пайдо бўлди. Биринчи ҳолатлар фақат ўтган йилнинг 30 апрелида қайд этилган. Тиббиёт ходимлари бу вазифани тўлиқ ҳимояланган ҳолда бажардилар. Бош штабда касалланиш даражаси тўғрисида маълумотлар объектив бўлган ва учрашувлар кунига (эътибор беринг!) уч марта ўтказилган.

Йил давомида мамлакатда ўнлаб лабораториялар яратилган ва президентнинг ўзи ваҳима билан мазкур касаллик билан курашган. Президент мамлакат бўйлаб саёҳат қилган ва шахсан касаллик бу қадар даҳшатли эмаслигини тушунтирган.

P.S. мана ковид билан курашиш бўйича методика формуласини ҳам билиб олдик, балки, пандемия билан кураш олиб бораётган Европага танишиш учун юборсак ҳам бўлар.