Расмийлар ушбу фондни Раҳмон “муҳим муаммоларни ҳал қилиш” учун фойдаланадиган имконият деб билишади. Бунга, эҳтимол, бюджет маблағлари ҳисобидан шаклланадиган, миллат етакчиси ихтиёрида бўлган ва аҳоли томонидан назорат қилинмайдиган фонд ҳисобидан замонавий тадбирлар киради.
2021 йилда Тожикистон раҳбарининг захира фондининг давлат бюджетидаги ҳажми 404 миллион сомоний (38 миллион доллардан ортиқ) миқдорида белгиланди. Бу 2020 йилга нисбатан 20$ миллион кўпдир.
“Давлатни молиялаштириш тўғрисида”ги қонунга кўра, президентнинг захира фонди давлат бюджети даромадлари ҳажмининг 2% миқдорида белгиланади ва бу маблағлар Раҳмоннинг буйруғи билан сарфланади.
Шу билан бирга, Раҳмоннинг гўёки фонд ёрдамида амалга ошираётган хайрия ишлари шунчаки унинг имиджини мустаҳкамлаш учун PR кампанияси эканлиги аниқ. Президент ўз фондидан бир оз пул бераётганини кенг жамоатчилик эшитгач, кўпчилик бу унинг чўнтагидан деб ўйлайди. Медиа ходимлари эса ушбу эффектни бироз кучайтиради.
Ривожланган мамлакатларда, шунга ўхшаш маблағлар мавжуд бўлса ҳам, мухолифат президентга ўз обрўсини давлат бюджети ҳисобидан яхшилашига йўл қўймайди. Аммо бу ерда фонд президент томонидан назорат қилинади ва ҳеч қандай кўринишда парламентга ҳисобот бермайди.
Шаффофликнинг йўқлиги, айниқса, мамлакат ҳар йили бюджет камомадига дуч келганда, саволларни туғдиради. Фақатгина 2020 йилда Тожикистоннинг бюджети 39 миллион долларга яқин зарар кўрди. Бу йил эса деярли шунча маблағ Рахмон фондига йўналтирилди.
Бу нарса ҳудди кинода бош актёр, сенарий муаллифи ва режиссёри ўзингиз бўлгандек гапда.