Англия ва Япония Хитойга қаршилик кўрсата оладими?

Англия ва Япония Хитойни тўхтата оладими? Буюк Британия ва Япония ўтмишдаги империялар ва ҳозирги номинал монархиялар, Тинч океанидаги умумий таҳдидга қарши  курашишда бирлашишга қарор қилдилар. Уларнинг фикрига кўра, иқтисодий ва ҳарбий кучга эга бўлган Хитойни “ушлаб” қолиш керак.

Япония Синдзо Абенинг бош вазирлиги давридан (2012–2020) бери, эркин ва очиқ Ҳинд-Тинч океани минтақаси стратегиясини “Пекиннинг денгиз ва иқтисодий амбицияларини жиловлашга қаратилганини” яширмай тарғиб қилиб келмоқда.

Лондонда хитойларга қарши чоралар сўнгги пайтларда тобора кўпроқ намоён бўлмоқда.

Гонконгдаги Хитойга қарши намойишлар Англияга баланд овоз билан ўзини кўрсатиш ва халқаро обрўсини қайтариш имкониятини берди. Муваффақиятсиз BREXIT ва Ковид билан боғлиқ умидсиз вазият туфайли сезиларли даражада пасайган рейтинги учун яхши бир сабаб бўлди.

Хитойда Гонконг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун қабул қилингандан сўнг, Британия ҳукумати бу ҳаракатни қоралади ва Пекинни ХХРнинг ушбу махсус ҳудудининг “автономиясини бузганлиги” учун танқид қилди. Борис Жонсон Гонконликларга Буюк Британия фуқаролигини беришга ваъда бериб, собиқ мустамлака билан экстрадиция тўғрисидаги шартномани тўхтатди ва унга қарши қурол эмбаргосини узайтирди.

2015 йилда Буюк Британия Японияни “Осиёдаги энг яқин хавфсизлик шериги” сифатида эълон қилган эди. Бироқ, ўша пайтда Лондоннинг бу чақириғи Токио томонидан эътибор берилмаган эди, чунки у Англия ўзининг иқтисодий манфаати учун Хитой билан «келишиб» ишлаяпти деб гумон қилган.

Япония Англиянинг “Осиё инфратузилмасининг инвестиция банкига қўшилган биринчи Европа давлати бўлади” деган эълонини японлар Япония ёқтирмайдиган “Бир белбоғ, бир йўл” мегапроектини молиялаштириш учун қўшилган деб баҳолаган.

Энди эса, Лондон ўз ҳукуматининг ташқи сиёсати борасидаги асосий тамойилларига қарши чиқиб Хитойнинг олиб бораётган бир қанча сиёсий “ишларидан” хавотирда. Пекиннинг Жанубий Хитой денгизи бўйича кенгайиб бораётган даъволари, Гонконгдаги ҳаракатлари, Шинжондаги мусулмон озчиликка қарши инсон ҳуқуқлари бузилиши ва COVID-19 тарқалишидаги шаффофликнинг йўқлиги Британиянинг Хитойга қарши кайфиятини янада кучайтирди.

Британия парламентида Хитой билан мавжуд дипломатик ва иқтисодий алоқаларни кўриб чиқиш учун партиялараро тадқиқот гуруҳи ташкил этилди.

2021 йилда Вашингтон томонидан олиб борилган ҳаракатлар туфайли Токио ва Лондон биргаликда Хитойнинг ҳарбий кучларини жиловлаш мақсадида жанубий Япония ороллари ҳудудида учта давлат денгиз кучларининг қўшма машқлари бўлади. Англия биринчи марта у ерга Queen Elisabeth самолёт ташувчисида учувчилар гуруҳини юборишни режалаштирмоқда.

Бу муносабатларнинг муҳим сиёсий ўзгариши деб аталади.