Туркманистонда шоир Махтумқулининг 60 метрлик ёдгорлик ҳайкали барпо этилади

Ёдгорлик Маданият ва санъат ходимлари куни ҳамда мамлакатда нишонланадиган Махтумқули Фрағининг шеъриятига бағишланган 27 июнь куни очилиши айтилган.

Президент Бердимуҳаммедов 2017 йилда шоирга янги ёдгорлик қуришни буюрган эди.

Янги ёдгорлик ҳайкалининг ҳажмини таққослаш учун: Рио-де-Жанейрода “Қутқарувчи Масиҳ”нинг пойдеворсиз ҳайкали 30 метр, “Озодлик” ҳайкали 46 метр ҳамда, “Ватан чақирмоқда!” ҳайкали – 85 метрни ташкил этади.