Шожи Моримото физика бўйича магистр даражасига эга. Осака университетида ўқишни тугатгандан сўнг, у уч йил давомида нашриёт компаниясида ишлаган, аммо тез орада у ерда зерикиб, ишдан кетган.
2018 йилда Шожи реклама берди:
“Ҳеч нарса қилмайдиган одамни ижарага олиш учун.
Мен ўзимни ҳеч нарса қилмайдиган одам сифатида ижарага бераман.
Сизга дўконга ёлғиз бориш қийинми? Сизга навбатда турадиган ёки сиз билан бирга томоша қиладиган киши керакми?
Мен фақат енгил нарсаларни қила оламан. Мен ҳеч қачон банд эмасман, ҳар доим тайёрман ва овқатланиш, ичиш ва оддий иборалар билан жавоб беришдан бошқа ҳеч нарса қилмайман.”
Нима деб ўйлайсиз унга бўлган талаб қандай бўлди?
Унинг хизматларига бўлган талаб жуда катта.
У биргаликда овқатланишга, Инстаграм фотосуратларига суратга тушишга, боғда капалакларни биргаликда ушлашга, концертларга ва жангларни биргаликда томоша қилишга таклиф қилинди.
Аёллар уни бирга харид қилиш ва саёҳат қилиш учун ёллашди. Бир хоним уни Интернет орқали танишган ҳамрохи билан бирга учрашувига олиб борди.
Кимдир касалхонадан чиқиш учун ёллаган. Депрессияга тушган одамлар уни ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги ўйларини гапириб бериш учун ёллаган.
Шожи шунчаки буларнинг барчасини тинглайди ва қисқагина сўзлар билан жавоб беради.
У ресторанга бориши, мижоз билан ичиши мумкин. Аммо у ҳеч кимни ҳукм қилмайди, ўз фикрини айтмайди, маслаҳат ёки тавсиялар бермайди, мақтамайди ёки мақтанмайди.
Айни пайтда, Шожо мижоз билан 1 соат вақт ўтказиш учун 100 доллар олади. Шунингдек мижоз унинг йўл ва овқат харажатларини тўлайди. Шожининг кунига 3-4 мижози бор ва бу мижозлар жуда кўп.
Ҳозир 37 ёшда, Шожо аллақачон бир нечта китоб нашр эттирган; унинг асосида телевизион драма суратга олинган. Ҳозирда унинг 270 мингдан ортиқ Твиттер-даги обуначилари бор.
“Мен дўст ёки таниш эмасман”, дейди у. «Менда муносабатларга хос бўлган безовта қилувчи нарсалар йўқ. Аммо мен кўпчилик учун ёлғизлик туйғусини юмшата оламан.”