Россия фуқаролигини олиш бўйича Ўзбекистон “кучли” ўнликда

Россияда тўғилиш рекорд даражада камайиб, бошқа давлатлар фуқароларига фуқаролик паспортини бериш ошиб бормоқда.

Ўтган йили 676,8  минг хорижлик Россия паспортига эга бўлди. Бу ҳақда FinExpertiza халқаро аудиторлик ва консалтинг тармоғи ўрганишлари маълумот бермоқда.

Россия фуқаролигини олиш бўйича энг катта кўрсатгич 2005 йилда содир бўлган.

Сўнгги йилларда Россия паспортларини бериш деярли доимий равишда ўсиб бормоқда. Фуқароликни олувчиларнинг аксарияти Украина (46,6% ), Қозоғистон (12,9%) ва Тожикистон (10%) дан сўнг“кучли” ўнликка Арманистон (7,2%), Ўзбекистон (6,3%), Молдова (4,8%), Озарбайжон (3, 4%), Қирғизистон (2,7) %), кейин фуқаролиги бўлмаган шахслар гуруҳи (2,4%) ва Белорусия фуқаролари (1,3%) ҳисобланади.

Ўтган йили ҳукумат тўрт мамлакат – Украина, Белорусия, Молдова ва Қозоғистон фуқаролари учун Россия фуқаролигини олишни соддалаштирадиган қонун лойиҳаси ишлаб чиққилган эди. Мазкур қонунчилик бўйича улар паспорт олиш учун Россияда беш йил муқим яшашлари шарт эмас. Экспертларнинг сўзларига кўра, бу фуқароликни қабул қилиш ҳолатлари сонининг янада кўпайишига олиб келган. Бундан буён кўрсаткач янада ошиб бориши кутилмоқда.

Мазкур қонунчиликда кўрсатилган енгиллик туфайли Россия фуқаролигини олиш жараёнини соддалаштириш мамлакатга “Маданий жиҳатдан русларга яқин одамлар келишини кўпайтиришга эришиш” сифатида кўрилмоқда.

Бироқ, бу қулайликни МДҲнинг бошқа давлатлари яъни Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон каби давлатларнинг фуқаролари учун режалаштирилмаганлиги ҳам айтиб ўтилган.

Федерал Миграция Хизмати директорининг собиқ муовини (Ички ишлар вазирлиги таркибига киритилган), миграция қонунчилиги мутахассиси Вячеслав Поставнин 2019-2025 йилларда давлат миграция сиёсати концепциясига биноан Россияга 5-10 миллион одам жалб қилиниши кутилаётганини айтмоқда. “Фуқароликни оладиганлар сонининг кўпайиши тенденцияси ўтган йили оғир демографик вазият туфайли бошланган”, деди у. “Бунгача, минтақада йилига 200-300 минг фуқаролик бериларди”.

Шу билан бирга, Россияда туғилиш даражаси пасайиши давом этмоқда: ўтган йил бошида қабул қилинган оилани қўллаб-қувватлаш чораларига қарамай 2020 йилнинг 11 ойида мамлакатда 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 60 мингга яқин бола кам туғилди.

2020 йилнинг сўнгги чорагида ушбу тадбирларнинг озроқ бўлсада ижобий таъсири кўрилди, аммо пандемия туфайли одамлар иқтисодий инқироз оқибатлари натижасида, 2021 йилнинг иккинчи чорагида яна туғилишнинг пасайишини кузатилиши мумкин.