СОVID 2009 йилги инқирозга қараганда 4 баробар кўпроқ иш жойини қисқартирди

АҚШ ва Хитой корпорацияларида катта миқдордаги қарзлар тўпланиб қолган ва уларнинг аксарият хавфи юқори бўлган қарз ҳисобланади. Европа Марказий банки евро ҳудудида хизмат кўрсатилмайдиган кредитлар улушининг ўсишидан хавотир билдирмоқда. ХВЖ эса корпоратив доллар билан ифодаланган қарзларнинг ўсиши тўғрисида огоҳлантирган. Бозорга кўчмас мулк ва туризм соҳаси қўшимча таъсир этаётганлигини ҳам унутмаслик керак.

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ҳисоботида айтилишича, 2020 йилда коронавирус “пандемияси” сабабли 2009 йилги жаҳон молиявий инқирози энг ёмон даврига нисбатан тўрт баравар кўп иш ўринлари йўқолган.

ХМТ ҳисоб-китобларига кўра, бизнес қилиш ва одамларни сафарига қўйилган чекловлар дунёда иш вақтини 8,8 фоизини қисқаришига олиб келди. Бу 255 миллион доимий иш жойига тенг, яъни ўн йил олдинги молиявий инқироз таъсиридан тўрт баравар кўп.

“Бу 30 йиллардаги Буюк Депрессиядан кейинги меҳнат дунёси учун энг ёмон инқироз. Унинг таъсири 2009 йилги глобал молиявий инқирозга қараганда анча катта”, – деб тан олди ХМТ Бош директори Гай Райдер. Унга кўра, таъсир қисқартирилган иш соатлари ва мисли кўрилмаган иш ўринлари йўқотилиши ўртасида деярли тенг тақсимланди.

ХМТ кўп инсонларни иш билан таъминлайдиган корхоналар – ресторанлар, барлар, дўконлар, меҳмонхоналар ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларига қўйилган чекловлар туфайли ишдан айрилганларнинг аксарияти умуман иш излашни тўхтатганлар деб маълумот бермоқда.

Дунё бўйлаб ишсизлик 3,7 триллион доллар даромадни йўқолишига олиб келди. Бу “ғайриоддий кўрсаткич” деб ҳисобламоқда Райдер. Ишсизликдан энг кўп азият чекаётганлар бу аёллар ва ёшлар.

ХМТ 2021 йил иккинчи ярмида баъзи иш жойларини тикланишини кутмоқда, бу СОVID-19 билан касалланганлар сони қисқариши ва вакцина билан эмлаш бошланганлиги билан боғлиқ. Лекин, ҳозирги кунда кўплаб мамлакатларда касалланиш ҳолати юқори даражада бўлиб, вакцина билан эмланиш эса ҳамон жуда суст.