Қозоғистонда ковидга қарши эмлаш бошланди

Кеча қўшни Қозоғистонда аҳолини Ковидга қарши россиянинг “Спутник V”вакцинаси билан оммавий эмлаш бошланди.

Республикада биринчи навбатда давлат хизматчилари ва шифокорлар эмланади. Вакцинация бепул, бунинг учун давлат 119 миллион доллар ажратди.

Мамлакат Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев: “Биз эпидемияларга қарши жаҳон тажрибасидан фойдаланамиз. Вакцина пандемияни енгиб чиқадиган ягона ишончли восита. Фуқароларни эмлаш учун барча харажатларни давлат ўз зиммасига олади”, – деб таъкидлади.

Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлаш уч босқичда амалга оширилади:

1 февралдан бошланган биринчи босқичда: юқумли касалликлар шифохоналари, тиббиёт, шошилинч тиббий ёрдам хизматлари, интенсив терапия бўлимлари, шошилинч тиббий ёрдам хизматлари, санитария-эпидемиология хизматлари ходимлари эмланади. Ҳаммаси бўлиб 100 минг киши.

1 мартда бошланадиган иккинчи босқичда вакцинани оладиганлар: ўрта мактаб ўқитувчилари, университетлар, тиббиёт ходимлари. Ҳаммаси бўлиб 150 минг киши.

1 апрелдан бошланадиган учинчи босқичда: мактаб-интернатлар ўқитувчилари, ўқувчилар ва сурункали касалликлари бор беморлар эмланади. Ҳаммаси бўлиб 600 минг киши бор.

Дастлабки учта гуруҳга киритилмаган фуқароларни эмлаш апрель ойининг охири – май ойининг бошларида амалга оширилади.

Бу йил Қозоғистон коронавирусга қарши 6 миллион кишини эмлашни режалаштирмоқда, бунинг учун 10 миллион доза вакцина керак бўлади, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг расмий вакили Ержан Байтанаев.

Таъкидлаш керак, Қозоғистон МДҲ давлатлари ичида оммавий эмлашни биринчилардан бошлади.