Ойда ҳукумронлик ўрнатишда хусусий компаниялар тажрибасидан фойдаланилади

Пентагон НАСАнинг Ойдаги базаларини Россия ва Хитойдан ҳимоя қилишга ваъда берди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги келажакда НАСАнинг Ойдаги базаларини ҳимоя қилиши мумкин. Пентагон “ҳарбий ҳаракатлар майдонига айланиши” мумкин бўлган “космосдаги мавқеини мустаҳкамлаш” ниятида”, деб хабар берди Wall Street Journal.

АҚШ Мудофаа вазирлиги ва НАСА ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг кенгайиши Россия ва Хитойнинг “чақириғига” қарши туриш зарурати билан боғлиқ. Манбаада келтирилишича, “Пентагон ҳарбий амалиётлар майдонига айланиши мумкин бўлган космосдаги ҳукмронлик мавқеини мустаҳкамлаш учун фуқаролик космик дастурларини амалга ошириш жараёнида хусусий компаниялар тажрибасидан фойдаланмоқчи”.

P.S. ойда ҳукумронлик ўрнатиш бўйича ҳаракатлар анча кескин тус олиши мумкин. Ўзбекистонда эса чимилдиққа қайси оёқ билан кириш бўйича муҳокамалар давом этмоқда.