Россия Мудофаа вазирлиги ҳеч қандай тўловларсиз Тожикистонга махсус техника етказиб берди. Россия 40 та муҳандислик ва махсус техника – разведка воситалари, МТО-И техник хизмат кўрсатиш устахоналари, ТМК-2 ғилдиракли транспорт воситалари, экскаватор ва электр станциясини тақдим этди.
Россия томонининг фикрига кўра, ушбу совға “тожик армиясининг жанговар қобилиятини ва ҳаракатчанлигини оширади”.
Айтганча, Россия миллий қуролли кучларни модернизация қилиш дастури доирасида мунтазам равишда Тожикистонга ҳарбий ва муҳандислик ускуналарини етказиб туради ва тожик қўшинларини тўлиқ қайта жиҳозлаш билан шуғулланади.
P.S. Россия мана шундай “саҳоватли” ёрдамчи.