Хитой Пекин Олимпиадасини бойкот қилинишига санкциялар билан жавоб беради. Бу борада ХХР аллақачон огоҳлантириш берган: “2022 йилги қишки ўйинларга аралашишга уринганлар бундан афсусланадилар”.
Хитой расмийлари баёнатидан келтирилишича: АҚШ нимада айбламасин, Хитой ҳар қандай холатда ҳам Олимпия ўйинларини ўтказишга тайёр.
Пекиндаги Қишки Олимпия ўйинлари бошланишига бир йил қолди ва унинг атрофида сиёсий кураш кескин кечмоқда. АҚШ сенаторлари Халқаро Олимпия қўмитасини ўйинларга мезбонлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Британиялик парламентарилар ўз спортчиларини ўйинларда қатнашмасликка чақирмоқда. Акцияга 180 нафар инсон ҳуқуқлари гуруҳлари қўшилди. ХХР Ташқи ишлар вазирлиги вакили “хотиржамлик” билан ўйинларга тайёргарлик одатий тарзда давом этмоқда деб таъкидлади. Шу билан бирга, Коммунистик партия томонидан нашр этиладиган газетада Хитой бойкот иштирокчиларига қарши санкцияларни қўллаши тўғрисида материал эълон қилган.
Олимпия ўйинлари мезбонлари учун энг катта хавфни АҚШнинг Шинжонда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги даъволари келтириб чиқармоқда. Собиқ давлат котиби Майк Помпео у ерда геноцид содир бўлганлиги тўғрисида бир неча бор эълон қилган эди.
АҚШнинг айбловлари Олимпиадани зудлик билан бекор қилинишига олиб келмайди, балки Хитой билан ҳамкорлик олиб бораётганларнинг барчасига таъсир қилади. 2022 йил февраль ойида бўлиб ўтадиган Қишки Олимпия ўйинларига 90 га яқин давлатлар ўз спортчиларини юборишлари керак.
Пекин эса геноцид айбловларини очиқдан очиқ ёлғон деб айтмоқда. АҚШ ва Буюк Британиядан ташқари, Австралия ва Канадада ҳам Пекинга спортчиларни юборилмаслиги бўйича масала кўрилмоқда.
Тўғри, ҳозирга қадар бирон бир ҳукумат ёки мамлакат вакили бўлган спорт идораси Олимпиадани тарк этишини эълон қилмади.
Кўпгина штатлар ўйинларга қарши туришга журъат эта олишмаса керак. Аммо Қўшма Штатлар Олимпиадани Хитойга босим ўтказиш учун ахборот сабаби сифатида ишлатиши мумкин.
Сизнингча, ХХРдаги спортни бойкот қилиш мумкинми ёки йўқми?