Иқтисодий коллапс: пул ўтказмалари Марказий Осиё мамлакатларининг рақобатдош устунлигини сусайтиради. Меҳнат миграцияси миллионлаб одамларни қашшоқликдан халос қилмоқда. Аммо, бу халос этишлик Марказий Осиёда иш ўринлари яратилишига халақит берадиган тўсиқ доирасини шакллантирмоқда.
Қирғизистон ва Тожикистон Россиядан пул ўтказмаларига боғлиқ бўлган етакчи топ-3 мамлакат қаторига киради. Ушбу ўтказмалар ҳажми мамлакатлар ЯИМнинг учдан бир қисмига тенг. Арманистон, Грузия ва Ўзбекистон ҳам бу кўрсаткичлардан узоқ эмас.
($) Милярдлаб пул ўтказмалари шундай вазият яратиши мумкинки, меҳнат муҳожирлари ҳеч қачон уйларига қайтишни истамай қолишади.
Жаҳон банкининг январь ойидаги ҳисоботида таъкидланишича, пул ўтказмаларига боғлиқлик минтақадаги мамлакатларни рақобатдошлик холатини йўқ қилиб юбормоқда. “Бу тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кириб келишини камайтирмоқда, бу эса ўз навбатида янги иш ўринлари яратилишига монелик қилмоқда.”
Одамлар оммавий равишда ишлаш учун чет элга кетганлари оқибатида, иш берувчиларга ишчилар топиш қийинроқ кечади. Бу эса иш ҳақининг ошишига олиб келади.
Қирғиз соми ёки арман драмаси каби маҳаллий валюталарда иш ҳақининг ошиши билан пул ўтказмалари ўзларининг миллий валюталарининг курсини кўтариб юборади мамлакатга кириб келаётган пуллар унга талабни рағбатлантириб, маҳаллий валюта эса сотиб олишга сарфланади.
Валюта курсининг кўтарилиши, ишчи кучи нархининг кўтарилиши билан бирга, иш ҳақининг долларда ошишига олиб келади.
Арзон ишчи кучи рақобатдош устунликдир. Аммо пул ўтказмаларига боғлиқ бўлган Марказий Осиё мамлакатларида бу устунлик тезда пасайиб, сармоялар оқимига тўсқинлик қилмоқда.
Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга эътиборингизни қаратинг. Ишламайди. Талаб қилинадиган хизматларни кўрсатиш учун юқори малакали ишчи кучи талаб қилинади. Бунинг учун сиз инсон капитали ва касб-ҳунар таълимига маблағ киритишингиз керак. Бироқ, минтақа мамлакатларида бу жараён амалга оширилмаяпти.
Масалан, Қирғизистон ва Тожикистон 30 йиллик мустақиллик даврида ҳали ҳам постсовет давридаги энг қашшоқ мамлакатлар хисобланади. Республикаларда таълим тизимлари коррупция ботқоғига ботган ва унга етарлича эътибор берилмагани сабабли таназзулга юз тутди.
Улар ўз ишчиларини чет элга жўнатишда давом этишга маҳкумми?