Захарова: барча “рангли инқилоб” акциялари ортида АҚШ туради

Захарова АҚШ қўлланмаларига биноан Навалний тарафдорларининг акцияси тайёрлаётганлигини эълон қилди.

“Айтингчи, илгари баъзи “тадбирларни” тайёрлаш бошқа мамлакатлар ҳудудида, масалан, Америка Қўшма Штатлари ва бошқа НАТО тузилмалари ҳудудида қандай амалга оширилаётгани билан қизиққанмисиз? Бу акцияларда турли хил йўллар билан гуллар, ленталар эътиборни тортади. Қаранг, жуда машҳур ранглар олдиндан тарғиб қилинади, рамзлар, ҳэштеглар айлантирилади. Қандай қилиб атиргуллар билан Грузия парламентига кирганларини унутмадингизми? Ташқи томондан агарда олдиндан қандай якун топишини билмаганимизда эди, буларнинг бари  жуда кулгили кўринган бўлар эди ”, – деди ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова “Эхо Москва” радиоканали эфиридаги интервьюсида.

У Украинада “тўқ сариқ” Майдан бўлганини эслади ва “Араб баҳори” воқеаларини – “бутун минтақада бошланган оммавий намойишларни бошлаб берди, бу қатор ҳукуматлар ўзгаришига ва мамлакатлардаги сиёсий инқирозларга олиб келди”- деб айтди

Захарова бу воқеалар ва 14 февралда Навалний тарафдорлари томонидан бўлиб ўтадиган митинглар ортида “АҚШнинг қўли” борми ёки йўқми деган саволга жавоб бериб, – “Биз уни нафақат (АҚШ қўли) кўраяпмиз, балки шундайлигини биламиз. Яширадиган ва ихтиро қиладиган нарса йўқ. Шубҳасиз, сиз тез-тез гапирадиган ўқув қўлланмаларига биноан классик иш давом этмоқда. Эҳтимол кимдир учун кулгили. Масалан, мен ҳеч қандай кулгили нарсани кўрмаяпман”, – дея қўшимча қилди.