Лавров: “Россия Европа Иттифоқи билан алоқаларни узишга тайёр”

Агар Брюссел Россия иқтисодиётининг муҳим тармоқлари учун хавф туғдирадиган санкцияларни қўлласа, Москва Европа Иттифоқи билан алоқаларни узишини истисно қилмайди. Мазкур баёнот Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров томонидан Владимир Соловёвнинг YouTube даги “Соловьев LIVE” каналининг эфирида берган интервьюсида янгради.

“Биз ҳар бир вазиятга тайёр эканлигимиздан келиб чиқамиз”, деди Лавров саволга жавоб бериб. – “Агар биз бир неча бор қайтарилгандек, айрим соҳаларда бизнинг иқтисодиётимизнинг энг нозик соҳаларига санкциялар қўлланилаётгани сеза бошласак”.

“Албатта, биз ўзимизни дунёдан ажратиб қўйишни хоҳламаймиз, аммо бунга тайёр бўлишимиз керак. Агар тинчликни истасангиз, урушга тайёр туринг”, – дея таъкидлади у.