Мамлакатимизда сўнги 20 йил давомида катта ўзгаришлар амалга оширилди, шу вақтнинг ўзида бу ислоҳотларни амалга оширган инсонлар ҳам ўзгариб борди. Қизиқ ҳолат, лекин шу давр ичида Ўзбекистондан бошқа мамлакатларга кўчиб кетганлар сони кўчиб келганлар сонидан кўп.
Диққат қилинг, Ўзбекистон ҳудудига четдан кўчиб келганлар ва мамлакатимиздан кўчиб кетганлар кўрсаткичлари:
2020 йил мобайнидан Ўзбекистон ҳудудидан кўчиб кетганлар сони 203 703 нафарни ташкил этган бунда ҳудудлар кесимида қарайдиган бўлсак, энг кўп кетганлар сони Қашқадарёдан, 31 660 кишини (бу карантин даврида! Қандай қилиб деган савол туғилади?), энг кам кетганлар эса Тошкент шаҳридан 6 108 кишини ташкил этган. 20 йил мобайнида энг катта кўрсаткич 2005 йилда қайд этилган бўлиб (!) 246 386 нафарни ташкил қилган. У вақтда энг кўп кетганлар Тошкент шаҳридан 35 898 нафарни, энг кам кўрсаткич Наманган вилоятидан 4 916 киши бўлган.
Кўчиб келганлар
Ўзбекистон ҳудудига кўчиб келганлар сони 2020 йилда 191 197 нафар, улардан 7 7971 нафари Тошкент шаҳрини асосий макон тутганлар, энг кам келганлар сони 3 584 нафар Наманган вилоятига тўғри келган.
Аслида миграциялашув бу оддий ва табиий жараён хисобланади. 20 йиллик таҳлиллар натижасида айтишимиз мумкин, мунтазам равишда юртимиздан кўчиб кетувчилар сони мамлакатимизни ватан қилган инсонлар сонидан деярли 2 баравар кўп!
Таъкидлаш керак, ватанни билимли, илмли, ўзига ишонган кадрлар тарк этмоқда. Биз меҳнат миграцияси сабабли Россия ёки яқин қўшни давлатларга кетаётган ҳамюртларимизни ҳисобга олмадик.