Европа Парламенти Европа Иттифоқини Қозоғистонга қарши санкцияларни қўллашга чақирмоқда.
Европа Парламенти инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ умумий вазиятнинг хавотирли ёмонлашуви, фуқаролик жамияти ташкилотларига қарши репрессияларга ҳамда сўз эркинлиги ва тинч йиғилишлар ҳуқуқларини жиддий чеклашларга эътибор қаратди.
Европа Парламенти Қозоғистон ҳукумати оппозиция тарафдорлари ва журналистлар, блоггерлар, мустақил касаба уюшма аъзолари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаолларни таъқиб қилмоқда, мухолифат вакиллари эса тушунарсиз шароитда ўлиб кетмоқда, деб ҳисобламоқда.
Ҳужжатда, шунингдек, мамлакатда жинсий озчиликлар вакиллари суд муаммолари ва камситишларга дуч келаётгани кўрсатилган.