Clubhouse: фирибгарлар қурбонига айланиб қолманг

“Россияда аксарият ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Clubhouse қандай ишлашини тушунмайдилар ва бунинг оқибатида фирибгарларнинг қурбонига айланишмоқда” деб хабар берилмоқда.

Мисол тариқасида, фойдаланувчилар  “Авито” ва “Юла” таклифларни сотишни бошлаган, уларнинг нархи 200 рублдан 10 минг рублгача бўлган. Бундай фаолиятга таклифнома эгаларининг пул ишлаш истаги сабаб бўлиши мумкин, аммо, бу жараёнга фирибгарлар аралашган. (фирибгарлик қандай тарзда амалга оширилгани очиқланмаган)

“Юла” Clubhouse билан боғлиқ қидирув сўровлари ҳаддан зиёд кўп бўлганини тасдиқлаган, аммо ҳанузгача фирибгарликлар тўғрисида аниқ бир маълумот келиб тушмаган ва шикоят қайд этилмаган. Авито эса таклифномаларни сотиш учун эълонларни тақиқлаб қўйган – сайт фойдаланувчиларни алданишини хоҳламаслигини айтган.

Яна бир йўли бу экпертларнинг таҳминларига кўра: «ОС Android учун Clubhouseга клонлар ва таклифномалар аллақачон пайдо бўлган. Бу қизиқиш ортиб бораётгани ортидан жиноятчиларнинг ҳийла-найранглари бошланишининг биринчи белгисидир. Смартфонингизга норасмий дастурни юклаб олиш ва ишга тушириш орқали сиз унга қурилмага тўлиқ кириш ҳуқуқини беришингиз мумкин. Сиз ўзингизнинг блокнотингизга, камерага, микрофонга ва геолокацияга, файл тизимига киришни учинчи шахсларга очасиз. Ҳужумчи сизнинг исталган ижтимоий профилларингизни, банк мижозларингизни, тезкор мессенжерларингизни очиши мумкин бўлади »- дейилмоқда.

Талаб бор бўлган жойда доим таклиф бўлади.

Бизда Clubhouse билан боғлиқ тендеция қандай кетаяпти? Изоҳларда қолдиришингизни сўраймиз.