Дунёга машҳур Nike, Adidas, Apple брендлари, шунингдек, кийим-кечак ва уй-рўзғор буюмлари чакана савдоси бўйича етакчи – Испаниянинг Inditex корхонаси Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Нима учун брендлар Қозоғистонни танламаяпти? Orda интернет нашрида чиққан таҳлилий мақола билан қуйида танишишингиз мумкин.
Сўнгги бир йил ичида бир қатор жаҳон компаниялари ишлаб чиқариш учун қўшни мамлакатни танладилар. Яқин келажакда Тошкентда Apple офисининг очилиши кутилмоқда. Сўнгги бир ярим йил ичида бир нечта йирик корпорациялар Ўзбекистонда расмий равишда солиқ тўловчилар сифатида рўйхатдан ўтдилар. Булар Netflix, Google Commerce, Google Ireland, Google Voice, Samsung Electronics, Сleverbridge, Xsolla, Activision Blizzard International. Apple Distribution International ушбу рўйхатга ўтган йилнинг апрель ойида қўшилган.
Nike
Ўтган йилнинг кузида Nike World Headquarters билан келишувга эришилгани маълум бўлди.
Дунёдаги энг йирик спорт кийимлари ишлаб чиқарувчиси, Американинг кўп миллатли Nike World Headquarters, Nike, Converse ва Jordan брендларига эгалик қилади. Ўзбекистонда Андижон вилоятидаги SinoInternational корхонаси асосида йилига 3 миллион жуфт пойабзал ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ишлаб чиқариш аутсорсинг асосида амалга оширилади.
2020 йилда Nike Inc. рекорд даражага етди. Пандемия ва таҳлилчиларнинг прогнозларига қарамай, компания акциялари ўтган йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб ўсишни кўрсатмоқда. Nike маълумотларига кўра, реал сотувлар августдан ноябргача 8,9 фоизга ўсиб, 11,2 миллиард долларни ташкил этди.
Adidas AG
Европадаги энг йирик спорт моллари ишлаб чиқарадиган компания ва дунёда Nikeдан кейин иккинчи ўринда туради. Бош қароргоҳ Германиянинг Херцогенаурах шаҳрида жойлашган.
Adidas Group Reebok ва Runtastic брендларига эгалик қилади. Яқинда компания Reebok бренди сотилишини эълон қилди.Adidas пойабзал брендини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича музокаралар икки йилдан бери олиб борилмоқда. Ўтган йилнинг кузида «Ўзчармсаноат» корхонаси Германия спорт гиганти билан шартнома тузганлигини эълон қилди. Пойабзаллар SinoInternational корхонасида ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Фақат ўтган йилнинг биринчи ярмида компания 8,3 миллиард евро миқдорида соф фойда олди. Иккинчи чоракдаги даромад эса пандемия ва савдо ҳажмининг кескин пасайишига қарамай таҳлилчилар прогнозларидан устун келди.
Inditex корпорацияси
Испаниянинг Inditex компанияси -Massimo Dutti, Zara, Pull & Bear, Oysho, Bershka, Stradivarius, Uterque, Zara Home брендлари билан дунёдаги энг йирик чакана савдо олиб борувчи ҳисобланади.
96 мамлакатда икки мингдан зиёд дўкони ва 18 миллиард евролик товар айланмаси бўлган компания Ўзбекистондаги корхоналар билан ҳамкорлик қилмоқчи. Келишувларга «Ўзтекстилпром» уюшмаси билан икки йиллик музокаралар давомида эришилди. Пандемия бошланишидан аввал Inditex вакиллари қўшни давлатга (яъни Ўзбекистонга) амалий ташриф билан борди.
Inditex пандемия оқибатларини муваффақиятли бартараф этди. Фақат ўтган йилнинг учинчи чорагида соф фойда 866 миллион еврони ташкил этган.
Ўзбекистон корпорация дўконлари учун тайёр тўқимачилик маҳсулотларини етказиб беришни режалаштирмоқда.
Apple
Тошкентда Марказий Осиёдаги биринчи Apple STORE офиси очилади. Бу ҳақда январь ойи бошида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Apple компаниясининг бош офиси Калифорния штатининг Купертино шаҳрида жойлашган. Ўтган йилнинг сентябрь ойи охирида Apple компаниясининг бош директори Тим Кук компаниянинг рекорд даромадлари ҳақида эълон қилди. Дунё миқёсидаги локдаун ҳолатига қарамай, 64,7 миллиард долларлик соф даромад билан энг юқори кўрсаткичга эришди.
Нима учун инвесторлар қўшнимизни танламоқда?
Сиёсатшунос Дониёр Ашибоев мамлакатда иқтисодий дастурларнинг муваффақиятли амалга оширилишининг асосий сабабларини айтиб ўтди.
• Ўзбек пахтаси + таълими
“Ўзбекистон дунёдаги энг йирик пахта ишлаб чиқарувчилардан бири. Тошкентда яхши муҳандислик базаси ва етарлича кучли техник маълумот бериш бўйича тажриба бор қолаверса, енгил саноат мутахассисларини тайёрлаш таълими яхши йўлга қўйилган. “
• Ишчи кучи + интизом + саноат
Сиёсатшунос шунингдек алоҳида, жуда арзон ишчи кучи, ҳаракатчанлик, меҳнатга йўналтирилган менталитет, амалий интизомни таъкидлади. Ашимбоевнинг сўзларига кўра, бошланғич шароитлари тахминан бир хил бўлганлигига қарамасдан Тошкент Туркистон вилоятининг собиқ маркази Олмаотага қараганда анча ривожланган шаҳар бўлган.
“Агар бир пайтлар бизнинг хомашё саноати корхоналаримиз кўпроқ ривожланган бўлса, қўшниларимиз тўқсонинчи йилларнинг ўрталарида автомобилсозлик саноатини яратиш тажрибасига эга эдилар”.
• давлат томонидан қатъий тартибга солиш
Ашимбаев, шунингдек, жуда қаттиқ ва кучли давлат регламентини муҳим деб ҳисоблайди.
«Президент Мирзиёев иқтисодиётни либераллаштириш бўйича кўрган чоралари, Ўзбекистон ва Қозоғистонни таққослаганда, Тошкентга катта афзалликларни берди. Шу билан бирга, бизга этишмаётган, “техник жиҳатдан кўпроқ тайёрланган, мобил ишчи кучи, барқарор қонунчилик ва ислоҳотларнинг кетма-кетлиги” каби барчаси уларда йўлга қўйилган».
• Коррупцияга қарши кураш
“Коррупцияга қарши қаттиқ кураш ва инвесторларни қўллаб-қувватлаш. Каримовлар оиласи аъзолари билан боғлиқ кўплаб шов-шувли можаролар бўлган. Бу босқинлар, ҳужумлар, бизнесни олиб қўйиш ва бошқа жанжаллар … Аммо улар тўсиқ бўлмади.”
• Диний экстремизмга қарши кураш
“Диний экстремизмга уринишлар Андижон воқеаларидан кейин, ҳатто Каримов даврида ҳам анча қаттиқ бостирилган. Диний экстремизмга қарши кураш кучайтирилди ва ҳозирда Ўзбекистонда жуда қаттиқ назорат остида. Бу муҳим ҳақиқат. Бу катта хорижий инвесторларни қўрқитиши мумкин”.
Сиёсатшуноснинг фикрича, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг рақобатбардош афзалликларини ҳисобга олган ҳолда, нима учун энг йирик трансмиллий корпорациялар Ўзбекистонни танлагани аниқ бўлади.
• давлат дастурларини амалга ошириш
«Биз модернизация ва инновацион ривожланиш дастуримиз қандай муваффақиятсизликка учраганини кўрдик. Бошқа кўплаб дастурларни ҳам. Ишонинг, буни хорижий инвесторлар ҳам кўришмоқда. Кейинги давлат дастурининг қандай амалга оширилганлиги ҳақида маълумот йўқ. Дастур тугади, янгиси қабул қилинмоқда. У қандай амалга оширилгани, унда нима қурилгани, ишга туширилгани ва унга қурилган нарсалар ишлаяптими, юмшоқ қилиб айтганда, қайд этилмайди. Шунинг учун, улар биз фалончи объектни қурдик ва у ишлайди, дейишганда, савол туғилади: нега бундай нархда (қиммат), гўё ҳар бир ёнғоқ олмосдан ясалгани каби. Яъни амалга оширилган ишларнинг нархи, олинган натижа-фойдага етарли (тенг)эмас.”
• қонунчиликнинг беқарорлиги
«Қонунчилик барқарорлиги фактлари бўйича Қозоғистон ҳам мақтана олмайди. Солиқ кодексига тузатишлар деярли ҳар ҳафта амалга оширилади. Беш йил ичида Тадбиркорлик кодексига 40дан ортиқ ўзгартиришлар киритилди. Қонунчилик доимий равишда ўзгариб туради. Бундан ташқари, хорижий рейтинг агентликлари ҳужжатларида таъкидланганидек, Қозоғистон қонунчилиги, айниқса фискал, тескари йўналишда ўзгаришга мойил. Яъни, нормаларни 2021 йилдан эмас, балки, масалан, 2018 йилдан бошлаб киритиш мумкин “.
“Энди, Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича катта башорат қилиш қийин, аммо биз шуни кўриб турибмизки, Президент Мирзиёев аввал ўрнатилган қаттиқ чегараларни юмшатиб, ўз мамлакатини янги саноат тармоқлари ва юқори технологиялар, қайта ишлаб чиқариш саноати ҳамда ижод соҳасидаги йўналишларни инвесторлар учун янада жозибадор қилмоқда.”
Бунинг учун барча зарур базалар Ўзбекистонда таъминланган. Қардош мамлакатнинг яхши истиқболлари бор.
«Муаммо шундаки, масалан, биз хом ашёга қарамлигимиздан халос бўлмадик. Қозоғистонда хомашё бўлмаган экспортнинг ўсиши доимий равишда қайд этилади. Саноатлаштиришнинг асосий кўрсаткичи. Аммо эътибор беринг, у доллар ва фоизларда ўлчанади. Аммо бўлакларга бўлинган дона ҳолда эса маълумот берилмайди… Ким чет элга экспорт қилинадиган камида ўнта хом-ашё бўлмаган товарларни номини айтиб бериши мумкин? Озиқ-овқат саноатидан бошқа бирор тайёр маҳсулотни санаб бериш мумкинми? Ҳа, бизда Степногорскда подшипниклар заводи, Кентауда трансформаторлар заводи, Талдиқўрғонда аккумуляторлар заводи ва Олмаотада завод бор, охиргиси бундан мустасно, аммо бу заводларнинг барчаси узоқ Совет тарихига эга. “
Аслида 30 йил давомида янги саноат тармоқлари яратилмади. Қозоғистон биринчи ва иккинчи қайта ишлаш хом ашёсини экспорт қилишни давом эттирмоқда.
Ашимбаевнинг сўзларига кўра, агар биз 90 йилларнинг ўрталарида Қозоғистондаги ишлаб чиқариш объектларининг сонини эсласак, ҳозирда ана ўша юзлаб заводлар, шунчаки, мавжуд эмас.
«Бу машинасозлик, енгил саноат ва озиқ-овқат маҳсулотларига тааллуқлидир. Қозоғистон шундай тотал деиндустриализация қилди. Ҳозир кўплаб фабрикалар савдо марказларига айланиб, ўз фаолиятини тўхтатди. Масалан, АДК. Савдо марказини ҳамма билади, аммо унинг Олма-ота уй қуриш комбинати эканлигини ҳеч ким билмайди. Ўзбекистонда ҳам 90 йилларда кўплаб саноат тармоқлари ёпилди. Бироқ, Мирзиёев келиши билан вазият ўзгариб бормоқда.”
Кўряпмизки, энди қўшниларимиз “жимгина” янги иқтисодиётни муаммосиз равишда қуришмоқда. Бу мамлакатимиз учун жуда ачинарли сабоқ.
«Қисқа вақт ичида улар олдинга катта қадам ташладилар. Қозоғистон бой мамлакат эканлиги аниқ. Аммо у хом ашё, металларга, нефтга, уранга бой … Масалан, бизнинг қишлоқ хўжалигимиз ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун катта истиқболга эга бўла туриб, ишламай мослашишда давом этмоқда”.
Сиёсатшунос Ашимбаев йирик хорижий инвесторларнинг Қозоғистонга келмаслигининг учта асосий сабабини айтиб ўтди.
• Биринчидан, коррупция, самарасиз режалаштириш, суст ижро этиш ва аниқ бир назоратнинг йўқлиги. Режалар доимо ўзгариб туради. Давлат дастурларига жиддий ўзгаришлар киритилмоқда.
• Иккинчидан, уларни амалга ошириш учун масъул вазирликларни қайта ташкил этиш, ўйин қоидалари ва солиқ қонунчилигини ўзгартириш тинимсиз давом этмоқда.
• Учинчидан, асосан давлат дастури самарадорлиги устидан қатъий назорат мавжуд эмас. Ҳисоб палатаси ҳар йили миллиардлаб қоидабузарликларни қайд этади, аммо хулоса қилинмайди.
Коррупцияга қарши кураш кампанияларига қарамай, давлат ўзининг барча кўринишларида самарасиз ва чуқур коррупциялашган шароитида, бошқа натижаларга эришиб бўлмайди.