Бугун Қирғизистон ва Қозоғистонда бўлиб ўтаётган митингларга озроқ тўхталиб ўтишни лозим топдик.
Қирғизистонликлар нодавлат ташкилотлар ва “Азаттик” (Озодлик) радиосига қарши, ҳамда Матраимов кланини қўллаб-қувватлаш мақсадидаги акцияда иштирок этдилар. Ушбу митинглар ким томонидан уюштирилганлиги, одамлар ким учун чиққанига қараб англаш қийин эмас албатта.
Матраимов ким эди деган саволга жавобан, у давлатга миллионлаб зарар етказган ва охир оқибат айби исбод топган, ўзи ҳам айбига иқрор бўлиб, жарималарни тўлаган бўлиб ҳозирда қамоқ жазосини ўтаётган Қирғизистон божхона қумитаси раиси ўринбосари.
Қозоғистондаги митинглар:
Қўшниларимизда эса турли ҳудудларда намойишчилар муҳим бўлмаган муаммоларни олиб чиқиб акциялар уюштирмоқда, мисол учун Демократик партиянинг Олмаотадаги ҳаракати Жанболат Мамай (сохта оппозиционист, уни қозоғистонликлар шундай аташади) бошчилигида аниқ бир муаммо учун эмас балки, тушунарсиз ва аҳамиятсиз талаблар билан намойиш ўтказди.
Бундай уюштирилган “норозилик” намойишлари моҳиятан бутунлай уюшмаганлик ва тартибсиз шаклда тушунарсиз олиб борилмоқда. Балки, қўшнишларимиз аҳолини турли намойишлар ўтказиши ва тартибсиз митинглар ташкил этишни демократия кўриниши деб билаётгандур.
P.S.Ғарбнинг бундай демократик ўйинлари қонунлар ишламаслигидан ва ёввойи кўриниш эканлигини англаш вақти келгандур!