Тожикистонда ҳокимият транзитининг асосий 3 белгиси

Маълумки, Марказий Осиёда давлат раҳбарлари ўз фарзандларининг сиёсатдаги иштирокини тажрибадан ўтказиб кўрмоқда, баъзилари эса уларга ҳозирдан “юмшоқ курсилар” тайёрлаймоқда.

Тожикистонда транзитга тайёргарлик 2016 йилда Конституцияга зарур ўзгартиришлар киритилганидан сўнг бошланган. Эндиликда, қонунга мувофиқ, камида 30 ёшга тўлган номзод президентлик учун ариза топшириши мумкин (олдин ёш чегараси 35 ёш эди). Бу транзитнинг биринчи белгиси.

Иккинчи белги: пул маблағлари ва бошқа активларни легаллаштириш учун капитал ва мулк амнистияси. Президентнинг бу қадамини уни элита вакиллари билан келишишга уриниши сифатида кўриш мумкин. Улар (бойлар элтаси), амалдаги ҳукуматнинг уларнинг даромад олиш қонунийлигига эътибор бермаслик ҳақидаги ваъдаси эвазига, Имомали Раҳмон ворисини қўллаб-қувватлашга ваъда беришади.

Учинчи белги: экстремизм ва терроризмда айбланган тожикистонликларга амнистия. Бу президентнинг сиёсий мухолифлари – ТИУП (Тожикистон Ислом Уйғониш партияси) раҳбарлари ва тарафдорларини афв этиш. Рахмон улар билан 1997 йилда келишувга эришган, аммо тахтга ўтириши билан уларни мамлакат сиёсий майдонидан сиқиб чиқарган. Энди ТИУПга амнистия берилиши уларни музокараларга таклиф сифатида тушунилмоқда. Амалдаги Президент уларга озодлик ва сиёсий келажак таклиф қилади. Бунинг эвазига у ўз ворисига ёрдам беришни сўрайди.

Тўртинчи белги сифатида вориснинг Тожикистон ва ундан ташқаридаги ахборот майдонида фаоллашиши. Аммо, ҳозирча бу майдондаги фаоллик президент ўғли билан биргаликда муҳим тадбирларда қатнашса ҳам анча паст даражада.

Бундан ташқари, Раҳмоннинг ўғлига муваффақият етишмаяпти. У муваффақиятли лойиҳаларда кўринмайди. У Душанбе хокими сифатидаги муҳим ташаббуслари билан эсда қолмади, божхона бошлиғи ролида ҳам муваффақият қозонмади.

Баъзи таҳминларга кўра эса Раҳмоннинг ўғли Рустамдан ташқари, кўпчилик унинг қизи Озода Раҳмонни Тожикистон президенти сифатида кўрмоқдалар. Бироқ, мутахассислар фикрига кўра унга қарши энг муҳим аргумент – бу унинг аёллиги!

Мана шундай таҳминлар кетма-кетлиги интернет нашрларида эълон қилинди. Сайтимиз орқали кўпдан буён Туркманистондаги ҳукумат транзитини кузатиб келаётган эдик. Агар қизиқсангиз бир қараб кўринг.