В.В.Путин…

Кўпчилик сиёсатчидан инсонийлик, ёлғон гапирмаслик, ваъдада туриш ва бошқа шу каби фазилатларни кутади. Кутиш баробарида талаб қилиш фоизларини камайтиради. Давлат аксар ҳолларда кўпчиликнинг хоҳишини бажаришга мажбур бўлган. Бунда миллат ўзи учун энг муҳимларини белгилаши ва талаб қилишдан чарчамаслик керак. Талаб қилмаса, кейинроқ (асосан у тахтини мустаҳкамлаб олгач) “мен унга ишонгандим”, “алдоқчи экан”, “ваъдасида турмади” каби “сиёсий ғийбатлар” билан банд бўлади.

Аршавин айтганидек, сизнинг кутганингиз – сизнинг муаммоингиз. Ҳамма платформада талаб қилишдан чарчамаслик керак. Тизимни ривожланишига ишлаш ва тизимни манфаатларига мослаштириш бошқа-бошқа нарсалар. Сизнинг юқоридаги “сиёсий ғийбатлар”ингиз сиёсатчининг этини жунжуктириб ҳам қўймайди, ишонаверинг. Биз тарафларда шундай: кўпинча қонсиз, жонсиз, юзсиз курашга кирилади. Материал олинган манбаа.