Қирғизистонда Молия полицияси тугатилди

Ҳукумат томонидан ИЖҚКДХ (Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати) билан боғлиқ шикоятлар тез-тез учраётгани тўғрисида маълумот берилди. Ушбу тузилма коррупцияда ва бизнесга ноқонуний аралашишда айбланмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси молия полицияси охирги вақтлари фақат “жазолаш функциялари” ни бажарганлигини айтмоқда.

Турли манбаларга кўра, мамлакатдаги “соя иқтисодиёти” улуши ЯИМнинг 23 фоиздан 43 фоизигача ошган. Ҳукуматнинг фикрига кўра, бу жараёнга ИЖҚКДХ айбдор.