Ўзбекистон Осиё кубогини қабул қилади

Ўзбекистон 2022 йилда тарихда илк маротаба 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубогини қабул қилади

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Ижроия Қўмитаси бугун ОФК Рақобат қўмитасининг ОФК U 23 Осиё Кубоги-2022 мезбонлик ҳуқуқини Ўзбекистон Футбол Ассоциациясига бериш бўйича тавсиясини ратификация қилди.

6-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ОФК U 23 Осиё Кубоги мезбонлигини Ўзбекистонга топшириш тўғрисида қарор, барча спорт, инфратузилма ва таваккалчилик талабларини бажаришни ўз ичига олган таклифлар ҳар томонлама баҳолангандан сўнг қабул қилинди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган 2020 йилдаги U 19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати пандемия туфайли бекор қилинган эди.

Мусобақа саралаш баҳслари шу йилнинг 23 – 31 октябрь кунлари марказлаштирилган шаклда ўтказилади.